Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укаси Биняминни изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмлар ноумид бўлади.
Сиз қидирган يُوسُف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 27 та оят мавжуд.
va Yusufga, Yusuf, Yusufni, Yusufga, Yusufning, Yusufim
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укаси Биняминни изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмлар ноумид бўлади.
Ниҳоят Юсуф акаларини бундай оғир ҳолатда кўргач тоқат қила олмай: “Жоҳил бўлган пайтингизда Юсуф ва унинг укасига нима ишлар қилганингизни биласизларми?” – деди.
Улар даҳшатга тушиб: “Сен ўша Юсуфмисан?” – деб сўрадилар. Юсуф уларга қараб: “Ҳа, мен Юсуфман, бу эса укамдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизни яна бирлаштириб марҳамат қилди. Албатта, кимда-ким Аллоҳдан қўрқса ва сабр қилса, шубҳасиз, Аллоҳ хайрли иш қилувчиларнинг ажрини йўққа чиқармайди”, – деди.

Карвон Мисрдан йўлга чиқиши билан оталари Яъқуб пайғамбар ёнидагиларга: “Мени ақлдан озган деманглар-у, лекин шубҳасиз, мен ўғлим Юсуфнинг ҳидини сезяпман”, – деди.
Бас, қачонки манзилга етиб Юсуфнинг ҳузуридаги чодирга кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва: “Аллоҳнинг хоҳиши билан Мисрга омонликда киринглар”, – деди.
Дарвоқе, олдин Юсуф сизларнинг аждодларингизга аниқ ҳужжатларни келтирганида ҳам, сизларга келтирилган далилларга шак келтириб, қаттиқ туриб олган эдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: “энди, Юсуфдан сўнг Аллоҳ асло пайғамбар юбормайди”, – дедингиз. Ҳаддан ошувчи ва шак келтирувчи кимсаларни Аллоҳ мана шундай йўлдан оздириб қўяди.