Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.
Сиз қидирган أ ب د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 28 та оят мавжуд.
aslo, doimiy, abadiy, abadiy ravishda, doimiy ravishda, boshqa hech qachon
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.
Иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларни эса абадий қолинадиган ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизамиз. Ҳамда улар учун у ерда покиза жуфтлар бўлган ва роҳатбахш қуюқ сояли маконларга киритамиз.
Шунингдек, иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларни эса абадий қолинадиган ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизамиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ҳам сўзи тўғрироқ бўлган ким бор?!
Уларни, фақат жаҳаннам йўли томон етаклайди ва у ерда мангу қоладилар. Буларни қилиш Аллоҳга осондир.
Яна улар: “Эй Мусо, модомики улар у ерда бор экан, биз ҳеч қачон асло у ерга кирмаймиз. Сен ва Роббинг бориб, улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана бу ерда кутиб ўтирувчилармиз”, – дедилар.
Шунда Аллоҳ: “Бу кун иймонларига содиқ қолганларнинг ростгўйлиги фойда берадиган кундир. Улар учун тагидан анҳорлар оқиб турувчи ва у ерда абадий қолинадиган жаннатлар бордир. Аллоҳ улардан рози ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Мана бу энг катта ютуқдир.
Улар у ерда абадий қоладилар. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улкан ажр бордир.
Бас, агар Аллоҳ сизни бу сафардан саломат чиқариб яна бошқа тоифа билан тўқнашиш учун қайтарганда сиздан жангга чиқиш учун изн сўрасалар, уларга: “Энди мен билан асло жангга чиқмайсизлар ва мен билан бирга душманга қарши уруш ҳам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввалги гал жангга чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз. Шундай экан, яна ортда қолувчилар билан ўтираверингизлар!” – деб айтинг.
Эй Расулим, асло улардан ўлган бирор кишига жаноза намозини ўқиманг ва дуо қилиш учун қабри бошида ҳам турманг! Чунки улар дунё ҳаётида Аллоҳга ва Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Муҳожирлар ва ансорлардан аввалги пешқадамлари ҳамда орқаларидан уларга эзгулик билан эргашганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна улар учун тагида анҳорлар оқиб турувчи ва у ерда абадий қолинадиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Ана ўша энг катта ютуқдир.
Эй Муҳаммад, ҳеч қачон у ерда намоз ўқиш учун турманг! Биринчи кундан тақво асосига қурилган у ердаги масжидда туришингиз маҳбуброқдир. У ерда покланишни ёқтирадиган кишилар бордир. Аллоҳ эса покланувчиларни севади.
Мўминлар у ерда абадий қолувчилардир.
Агарда у шаҳар аҳллари сизлардан хабардор бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ёки сизларни ўз динларига қайтарадилар ва ундай бўлса, ҳеч қачон нажот топа олмайсизлар.
У ўз нафсига зулм қилган ҳолда, боғига кириб: “Бу бойлигим ҳеч қачон йўқ бўлиб кетади деб ўйламайман”, – деди.
Роббисининг оятлари билан эслатилиб насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган ва ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Демак, агар уларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам ҳеч қачон тўғри йўлда юрмайдилар.
Иффатли аёлларга зинокор деб тош отиб, кейин бу даъволарига тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон даррадан уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар. Ана улар айнан фосиқлардир.
Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ҳеч қачон унга ўхшаган нарсаларга бошқа қайтмаслигингизни сизларга ваъз қилади.
Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, шайтон бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, сизлардан бирор киши гуноҳдан покланмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг гуноҳларини поклайди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина рухсат билан киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда киринглар. Лекин чақирилганингизда киринг ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, дарҳол тарқалинглар. Чунки бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан тортинади. Аллоҳ эса ҳақ гапдан тортинмайди. Агарда сизлар Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранглар. Мана шу сизларнинг қалбларингиз ва уларнинг қалблари учун ҳам энг тоза ишдир. Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз умуман мумкин эмасдир. Чунки бу иш Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир.
Кофирлар на бир дўст ва на бир ёрдамчи топмаган ҳолларида у ерда мангу қоладилар.