Шунда уларга: “Жаҳаннам дарвозаларидан киринглар! Сизлар у ерда мангу қоласизлар!” дейилади. Бас, такаббур кимсаларнинг жойлари нақадар ёмондир!
Сиз қидирган ب و ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 27 та оят мавжуд.
eshikdan, eshiklari, eshiklarini, eshiklari, eshikka qarab, eshikning, eshiklardan, bir eshik, eshigi, eshikka
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунда уларга: “Жаҳаннам дарвозаларидан киринглар! Сизлар у ерда мангу қоласизлар!” дейилади. Бас, такаббур кимсаларнинг жойлари нақадар ёмондир!
Роббиларидан қўрққан зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга олиб бориладилар. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаннат қўриқчилари уларга: “Сизларга салом бўлсин! Хуш келдингиз! Энди, унга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар”, – дейдилар.
Жаҳаннам эшикларидан у жойда мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар. Бас, мутакаббирларнинг борар жойи нақадар ёмондир.
Яна уйларининг эшикларини ҳам, устида ястаниб ўтирадиган сўриларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлар эдик.
Биз осмон дарвозаларини шаррос қуйилувчи сув билан очиб юбордик.
У кунда мунофиқ ва мунофиқалар иймон келтирган кимсаларга қараб: “Тўхтаб туринглар, биз ҳам сизларнинг нурингиздан озгина олиб фойдаланайлик”, – десалар, уларга: “Ортингизга қайтиб нур истанглар”, – дейилади. Кейин улар билан мўминлар ўртасида дарвозали бир девор урилади. Унинг ичида раҳмат, ташқарисида эса азоб бўлади.
Осмон ҳам очилиб, фаришталар учун дарвозаларга айланиб қолади.