Бандаларга ризқ бўлсин деб буларни яратдик. Яна у сув билан сувсизликдан қақраб ётган ўлик шаҳарни тирилтирдик. Қабрлардан тирилиб чиқиш ҳам мана шундай бўлади.
Сиз қидирган بِهِ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 329 та оят мавжуд.
u bilan, ularga, o'zi bilan, uni, o'zini, unga, nomiga, mavjud, u bilan birga, Uni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бандаларга ризқ бўлсин деб буларни яратдик. Яна у сув билан сувсизликдан қақраб ётган ўлик шаҳарни тирилтирдик. Қабрлардан тирилиб чиқиш ҳам мана шундай бўлади.
Инсонни Биз яратганмиз, демак, унинг нафси васваса қиладиган, нарсаларни ҳам биламиз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз.
Ўшанда уларга: “Синовингизни тотинглар! Сизлар дунёда эканингизда уни шоштирган нарса мана шудир!” – дейилади.
Нима, улар бу сўзни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ! Улар туғёнга кетган қавмдирлар.
Балки, мушриклар: “Муҳаммад шоирдир унга замон ҳалокатлари етишини кутармиз”, – дейдилар?!
Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор маълумот йўқдир. Улар фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса, асло ҳақиқат ўрнига ўтмайди.
Эй Исога иймон келтирган кимсалар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари Муҳаммадга ҳам иймон келтиринглар. Шунда У зот сизларга Ўз раҳматидан икки баробар ато этади ва сизларга қиёматда олдингизда юрадиган бир нур пайдо қилади ҳамда сизларни мағфират қилади. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ўз хотинларини “зиҳор” қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсаларнинг зиммасида аёлларига қўшилишларидан олдин бир қул озод қилиш керак. Бу сизларга қилинадиган насиҳатдир. Аллоҳ қилаётган барча амалларингиздан хабардордир.
Эй Муҳаммад, ўзаро шивирлашишдан қайтарилганларидан сўнг яна тақиқланган нарсага қайтадиган ҳамда гуноҳ, адоват ва пайғамбарга итоатсизлик қилиш тўғрисида ўзаро махфий суҳбатлашадиган кимсаларни кўрмадингизми?! Қачонки, улар сизнинг олдингизга келсалар, Аллоҳ сизга ўша сўз билан салом бермаган ибора билан сизга салом берадилар. Яна улар ўзларича: “Айтаётган сўзимиз сабабли Аллоҳ бизларни азобламаса бўлгани?!” – дейдилар. Уларга ўзлари кириб тобланадиган жаҳаннам бас келади. У қандай ҳам ёмон жой!
Агар жуфтларингиздан бирортаси кофирлар томонига ўтиб кетса-ю, аммо улар ўша хотин учун берилган маҳрни унинг эрига қайтариб бермасалар сўнг сизлар ўч олсангиз ва ўлжа қўлга киритсангиз, у ҳолда ўша ўлжалардан жуфтлари кофирлар томонига ўтиб кетган кишиларга улар сарфлаган маҳр миқдорини беринглар. Ҳамда ўзингиз Унга иймон келтирувчи бўлган Аллоҳдан қўрқинглар.
Бас, қачонки, идда муддатларига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар ёки яхшилик билан маҳрларини бериб ажрашинглар. Шунингдек, ярашаётган ёки ажралишаётганда ўзларингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар ва гувоҳликни Аллоҳ учун мукаммал адо қилинглар. Бу ҳукмдан фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи киши панд-насиҳат олади. Ким Аллоҳга тақво қилса, унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилади.
Пайғамбар хотинларидан бири Ҳафсага чўриси Мориянинг талоғи ҳақидаги бир гапни хуфёна айтганини эсланг. Бас, қачонки, Ҳафса у сир ҳақида Оишага хабар бергач, Аллоҳ Пайғамбарни бундан воқиф қилди ва у Ҳафсага ўзи билган нарсанинг баъзисини билдирди ва баъзисидан воз кечди. Бас, қачонки, Пайғамбар Ҳафсага хабарни айтгач, у: “Ким сизга бу хабарни берди?” – деди. Шунда пайғамбар: “Менга барча нарсани билувчи – Аълим ва ҳамма нарсадан хабардор бўлган – Хобир Зот хабар берди”, – деди.
Пайғамбар хотинларидан бири Ҳафсага чўриси Мориянинг талоғи ҳақидаги бир гапни хуфёна айтганини эсланг. Бас, қачонки, Ҳафса у сир ҳақида Оишага хабар бергач, Аллоҳ Пайғамбарни бундан воқиф қилди ва у Ҳафсага ўзи билган нарсанинг баъзисини билдирди ва баъзисидан воз кечди. Бас, қачонки, Пайғамбар Ҳафсага хабарни айтгач, у: “Ким сизга бу хабарни берди?” – деди. Шунда пайғамбар: “Менга барча нарсани билувчи – Аълим ва ҳамма нарсадан хабардор бўлган – Хобир Зот хабар берди”, – деди.
Эй инсонлар, сизлар сўзларингизни яширинглар ёки уни ошкора қилинглар, барибир, У диллардаги сирларни ҳам билувчидир.
Бас, қачонки, улар қиёмат азобини яқиндан кўрганларида, кофирларнинг юзлари қора бўлади ва уларга: “Мана шу сизлар сўраган нарса”, – дейилади.
Эй Расулим уларга: “У Раҳмон меҳрибондир. Биз Унга иймон келтирдик ва Унгагина таваккул қилдик. Ҳали сизлар ким аниқ залолатда эканини билиб оласизлар” – деб айтинг.
У тўғри йўлга ҳидоят қилади. Бас, дарҳол унга иймон келтирдик. Энди биз Роббимизга ҳеч кимни асло шерик қилмаймиз.
Биз Ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймон келтирдик. Бас, кимки Роббисига иймон келтирса, демак, у яхшиликларнинг камайиб қолишидан ҳам, ёмонликларнинг ортиб кетишидан ҳам хавфи бўлмайди.
Эй Муҳаммад кофирларга: “Мен фақат ёлғиз Роббимга ибодат қиламан ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман”, – деб айтинг.
У даҳшат сабабли осмон ҳам парчаланувчидир. Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошувчидир.