Бир нафс эгаси бошқаси учун ҳеч нарса тўлаб беролмайдиган, ҳеч кимдан шафоат қабул қилинмайдиган, қилган гуноҳлари учун бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, биров томонидан улар учун ёрдам берилмайдиган қиёмат кунидан қўрқинглар.
Сиз қидирган ج ز ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 118 та оят мавжуд.
jazalanmaydi, jazosi, jazosini torqmaydi, ularning jazosi, ularning mukofoti, va mukoforlaydi, va mukofotlaymiz, uning jazosi, jazolanadi, bir jazo sifatida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бир нафс эгаси бошқаси учун ҳеч нарса тўлаб беролмайдиган, ҳеч кимдан шафоат қабул қилинмайдиган, қилган гуноҳлари учун бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, биров томонидан улар учун ёрдам берилмайдиган қиёмат кунидан қўрқинглар.
Кейин эй бани Исроил авлодлари, сизлар шундай кимсаларсизки, бир-бирингизни ўлдирасизлар, ўзингиздан бўлган бир гуруҳни юртларидан ҳайдаб чиқариб юборасизлар ва уларга қарши гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қиласизлар. Борди-ю у гуруҳдагилар сизга асир тушиб келсалар, улардан товон олиб қўйиб юборасизлар. Ваҳоланки, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган эди. Ёки сиз Таврот китобининг баъзи бир қисмига ишониб, баъзи бир қисмига ишонмай куфр келтирасизларми?! Сизлардан бу ишни қилган кимсанинг жазоси дунё ҳаётида, фақат расволик кўришдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга дучор қилингайдирлар. Аллоҳ сиз қилаётган ишлардан бехабар ғофил эмасдир.
Ҳеч ким бошқаси учун бирор нарса тўлаб беролмайдиган, қилган гуноҳлари учун ундан бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, унга шафоат ҳам фойда бермайдиган, ҳеч ким томонидан уларга ёрдам берилмайдиган кун бўлмиш қиёматдан қўрқинглар.
Мушрикларни қаерда тутсангиз ҳам ўлдиринглар. Сизларни ҳайдаб чиқарган жойлари Маккадан уларни ҳам қувиб чиқаринглар. Фитна-фасод чиқариш ўлдиришдан ҳам ёмонроқдир. Душманларингиз сизларга қарши уруш очмагунларича Масжид ул-Ҳаром ёнида улар билан уришманглар. Борди-ю агар сизларга уруш бошласалар, у ҳолда сизлар ҳам улар билан уришинглар. Кофирларнинг жазоси ана шундай бўлади.
Уларнинг жазоси эса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг уларга лаънат айтишидир.
Ана шундай кимсаларнинг мукофотлари Роббилари тарафидан бўлган мағфират ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир. Чиройли амал қилганларнинг мукофоти нақадар гўзалдир.
Муҳаммад, фақат бир пайғамбардир холос. Дарҳақиқат, ундан олдин кўплаб пайғамбарлар келиб кетган. Агар у вафот этса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми? Кимки ортига қараб куфрга қайтиб кетса, шуни билиб қўйсин, у Аллоҳга зарар етказа олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.
Олдиндан битиб қўйилган ажалга кўра, Аллоҳ рухсат бермаса, ҳеч бир жонзот ўлмайди. Ким дунё савоби бўлган ўлжани истаб жанг қилса, бас, унга ўша истаган нарсасидан бир миқдор берамиз. Шунингдек, кимки охират савобини истаб жиҳод қилса, унга ҳам берамиз. Албатта, биз шукр қилувчиларни мукофотлаймиз.
Аммо кимда-ким бир мўминни қасддан ўлдирадиган бўлса, унинг жазоси у ерда мангу қолинадиган жаҳаннамдир. Шунингдек, Аллоҳ унга ғазаб қилади ва уни лаънатлайди. Ундай қотилга Аллоҳ катта азоб тайёрлаб қўйгандир.
Бу охират мукофотлари сизларнинг орзу ҳавасларингиз ва аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийларнинг хомхаёллари билан бўлмайди. Кимки ёмон амал қилса, ўша ёмонлиги билан жазоланади. Ҳамда ўзига Аллоҳдан бошқа бир дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмайди.
Албатта, мен гуноҳимни ва гуноҳингни устингга олиб, оқибатда жаҳаннам аҳлидан бўлиб кетишингни хоҳлайман. Ҳа, золимларнинг жазоси шудир.
Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиганларнинг ва Ер юзида бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – уларни қатл қилинишлари, дорга осилишлари, қўл-оёқларининг қарама-қарши томонга кесилишлари ва ўз ерларидан сургун қилинишларидан иборатдир. Мана шу жазолар уларга бу дунёда шармандаликдир. Шунингдек, охиратда эса уларга улкан азоб бордир.
Ўғрилик қилган эркакни ҳам аёлни ҳам қилган ишларига яраша бир жазо ва Аллоҳдан бир ибрат бўлиши учун қўлларини кесинглар. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Шу айтган гаплари учун Аллоҳ уларни тагидан анҳорлар оқиб турувчи, у ерда абадий қолинадиган жаннатлар билан мукофотлайди. Мана бу яхшилик қилувчи муҳсин зотларнинг мукофотидир.
Эй иймон келтирганлар, эҳромда бўлган ҳолингизда овни ўлдирманглар. Сизлардан кимда-ким уни қасддан ўлдирса унинг гарданига ўлдирган овининг қиймати баробарича хонаки ҳайвонлардан жазо бўлади. У ҳам бўлса, Каъбага юборилиб, етиб борадиган қурбонлик ҳадясидир, уни тайинлашда орангиздан икки адолатли зот ҳакамлик қилади. Ёки бўлмаса унинг миқдорича мискинларга таом улашиш ё, шу баробарида рўза тутиш каффороти бордир. Бу ҳукмларнинг бари қилмишининг машаққатини тотиб кўриш учундир. Аллоҳ ўтмишда бўлиб ўтганларни кечирди. Шундан кейин ҳам ким бу ишни такрорласа у ҳолда Аллоҳ ундан интиқом олади. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом Соҳибидир.
Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни ато этдик. Барчаларини ҳидоятга йўлладик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Ҳамда унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорун пайғамбарларни ҳам ҳидоят қилган эдик. Эзгу амалларни қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмагани ҳолда: “Менга ҳам ваҳий қилинди”, – дейдиган ҳамда “Аллоҳ нозил қилганга ўхшаганни мен ҳам нозил қиламан”, – деб даъво қилган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Эй Расулим, сиз ўшанда у золимларни ўлим талвасасида ҳамда ажал фаришталари қўлларини чўзиб: “Жонларингизни чиқаринглар, бугун сизлар Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганларингиз ва оятларидан юз ўгириб такаббурлик қилганларингиз учун хорлик азоби билан жазога тортиласизлар”, – деб айтаётганларини кўрсангиз эди!
Гуноҳ ишларнинг очиқчасини ҳам, яширинчасини ҳам тарк қилинглар. Гуноҳ ишларни касб қилган кимсалар, албатта, қилмишларига яраша жазо оладилар.
Улар яна ўзларича: “Бу ҳайвонлар ва экинларнинг истеъмоли ман қилингандир. Уни фақат биз истаганлар ейиши мумкин. Ҳамда ҳайвонларнинг устига миниш ҳаром қилингандир. Баъзи ҳайвонлар сўйилаётганда уларга Аллоҳнинг номи айтилмайди”, – деб, У Зотнинг шаънига бўҳтон тўқийдилар. Аллоҳ қилаётган туҳматлари учун яқинда уларни жазолайди.
Мушриклар яна: “Бу ҳайвонларнинг қорнидагилар тирик туғилса, фақат эркакларимизга хос бўлиб, хотинларимизга эса ҳаромдир. Агар ўлик бўлиб туғилса, у ҳолда улар унга шерикдирлар”, – дейдилар. Аллоҳ уларнинг бундай хулосалари учун яқинда жазо беради. Албатта, У ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.