Улар жангда жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Расулнинг чақириғига жавоб берганлардир. У кимсалардан яхшилик ва тақво қилганлар учун улкан ажрлар бордир.
Сиз қидирган ح س ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 194 та оят мавжуд.
chiroyli munosabatda bo'lganlarga, yaxshilik qilasizlar, chiroyli so'z, ishini chiroyli qilib, yanada chiroylii, chiroyli tarzda, va yaxshilik qiling, yaxshilik qilganlarni, chiroy, yaxshilik qilganlarning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар жангда жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Расулнинг чақириғига жавоб берганлардир. У кимсалардан яхшилик ва тақво қилганлар учун улкан ажрлар бордир.
Роббилари уларнинг дуоларига ижобат қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлардан хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин хайрли иш қилганларнинг амалини зое кетказмайман. Зеро, сизлар бир-бирингиздан дунёга келгандирсизлар. Юртларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувиб чиқарилган, Менинг йўлимда азиятлар чеккан ҳамда жанг қилиб, ўлдирилганларнинг гуноҳларини, албатта, ўчираман. Албатта, уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман”, – дейди. Булар Аллоҳ ҳузуридан бир мукофотдир. Зеро, мукофотларнинг энг чиройлиси Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-оналарга яхшилик қилинглар. Ҳамда қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин ва узоқ қўшниларга, яқин дўстингизга, мусофирларга ва қўл остингиздаги хизматкорларга ҳам яхшилик қилинглар. Аллоҳ такаббур ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди.
Албатта, Аллоҳ ҳеч кимга бир зарра миқдорича ҳам зулм қилмайди. Агар заррача яхшилик қилинган бўлса, унинг савобини бир неча баробар кўпайтиради. Ҳамда Ўз ҳузуридан улуғ ажр-мукофот ато этади.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар. Ҳамда Пайғамбарга ва ўзларингиздан бўлган аҳли иймон ишбошчи раҳнамоларга ҳам итоат қилинглар. Агарда бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, унинг ечимини Аллоҳга ва Расулга қайтаринглар. Агарда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, шу йўлни тутинглар. Ана шундай қилишингиз хайрли ва чиройли натижадир.
Ўз қўллари билан қилган гуноҳ ишлари туфайли уларга бирор мусибат етгандан кейин сизнинг олдингизга келиб: “Биз, фақат эзгуликни ва орани яхшилашни истаган эдик”, – деб, Аллоҳ номи билан қасам ичишлари қандай ҳол бўлди?
Кимки Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, ана ўшалар қиёмат кунида Аллоҳ уларга улуғ неъматлар берган анбиёлар, ҳеч қачон ҳақ йўлдан айрилмаган сиддиқлар, шаҳидлар ва яхши амалларни қилган солиҳ зотлар билан бирга ҳамроҳ бўладилар. Ана улар ҳамроҳликда нақадар гўзал бўлганлардир.
Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўласизлар. Агар мунофиқларга бирор бир яхшилик етиб қолса: “Бу Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – деб айтадилар. Борди-ю уларга бир ёмонлик етиб келса: “Бу сизнинг юзингиздандир”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидандир”, – деб айтинг. Анави қавмларга нима бўлдики, гап уқишни билмайдилар?!
Эй одам боласи, сенга нимаики яхшилик етса, билки у Аллоҳдандир. Шунингдек, нимаики ёмонлик етса, билки, у ўз нафсингдандир. Эй Муҳаммад, Биз сизни инсонларга пайғамбар қилиб юбордик. Бунга Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳдир.
Кимки чиройли ёрдам билан инсонларга кўмак берса, унга у ёрдами сабабидан насибаси бўлади. Агар ким ёмонлик йўлида ёрдам бериб, одамларни ҳимоя қилса, унга ҳам қилганига яраша улуши бўлади. Аллоҳ ҳамма нарсага кучи етадиган Зотдир.
Қачонки сизларга бир салом ибораси билан салом берилса, сизлар ундан ҳам чиройлироқ тарзда саломига алик олинглар, жуда бўлмаганда ўша иборани салом берганга қайтаринглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олиб турувчи Зотдир.
Мўминлардан узрсиз бўла туриб жангга чиқмай уйларида ўтирганлар ва Аллоҳ йўлида моллари ва жонлари билан жанг қилган мужоҳидлар тенг бўлмайдилар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жанг қилган мужоҳидларни жангга чиқмай ўтириб олган кимсаларга нисбатан бир даража юқори қилди. Ҳаммасига ҳам Аллоҳ чиройли мукофотлар ваъда қилган. Шунингдек, Аллоҳ мужоҳидларни жангга чиқолмай ўтириб қолганлардан кўра катта мукофотлар билан сийлаб афзал қилди.
Чиройли ишларни қилувчи кимса бўлиб, ўзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашган кишидан ҳам тўғри динда бўлган ким бор?
Чиройли ишларни қилувчи кимса бўлиб, ўзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашган кишидан ҳам тўғри динда бўлган ким бор?
Агар хотин эри томонидан хушкўрмасликни сезса ёки воз кечиб кетишидан қўрқса, иккови ўрталарини келишиб, ислоҳ қилиб олишларида уларга гуноҳ бўлмайди. Келишиб олиш ажрашиб кетгандан кўра яхшироқдир. Чунки нафсларда зиқналик қилиш ҳисси жойлаштирилгандир. Агар хотинларингизга чиройли муомалада бўлсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Ҳақиқатан, Аллоҳ бани Исроил авлодларининг қатъий аҳду паймонини олди. Биз уларнинг орасидан ўн икки бошлиқни танлаб юбордик. Шунда Аллоҳ уларга: “Шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман. Агарда намозларни тўла тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, Расулларимга иймон келтирсангиз, уларга ёрдам берсангиз, Аллоҳ йўлига чиройли қарз берсангиз, шунда сизларнинг гуноҳларингиздан ўтаман ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизаман. Шундан кейин ҳам кимки куфр келтирса, шубҳасиз, тўғри йўлдан адашган бўлади.
Шундан кейин берган аҳдларини бузганликлари туфайли уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик. Улар Тавротдаги сўзларнинг жойини ўзгартирардилар ҳамда ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Ичларидан озгина тоифадан бошқаларини доимо хиёнат қилаётган ҳолда устидан чиқаверасиз. Шундай бўлса ҳам, уларни афв этиб, кечириб тураверинг. Чунки, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсинларни севади.
Ёки жоҳилият даврининг ҳукмларини хоҳлайдиларми? Чиндан ҳам ишонган қавмлар учун Аллоҳдан кўра кимнинг ҳукми яхшироқдир?!
Шу айтган гаплари учун Аллоҳ уларни тагидан анҳорлар оқиб турувчи, у ерда абадий қолинадиган жаннатлар билан мукофотлайди. Мана бу яхшилик қилувчи муҳсин зотларнинг мукофотидир.
Аллоҳдан қўрққан, иймон келтирган, эзгу амалларни қилган, ман қилинганидан кейин тақво қилиб ҳаромлигига ишонган, кейин барча ҳаромлардан сақланиб, яхшилик қилган мўмин ва солиҳ ишларни амалга оширган кимсаларга тақиқланмасдан олдинги еб ичганларида гуноҳ йўқдир. Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсин бандаларни севади.