Уларнинг қалбларида мунофиқлик иллати бўлган маънавий касаллик бордир. Аллоҳ эса мунофиқларнинг қилмишларига яраша бу касалликни янада орттирди. Иймон келтирдик деб, ёлғон айтаётганлари туфайли охиратда уларга аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган أ ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 75 та оят мавжуд.
og'riq, og'riqli, og'riq chekyapsiz, og'riq chekmokdadirlar, sizning og'riq chekganingiz, juda og'riqli, ko'p og'riqli, ranjituvchi, og'riq beruvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларнинг қалбларида мунофиқлик иллати бўлган маънавий касаллик бордир. Аллоҳ эса мунофиқларнинг қилмишларига яраша бу касалликни янада орттирди. Иймон келтирдик деб, ёлғон айтаётганлари туфайли охиратда уларга аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Эй иймон келтирганлар, “роино” эмас, “унзурно”, – деб айтинглар. Ҳамда сизга айтилаётганларга қулоқ солинглар. Кофирлар учун эса аламли азоб бордир.
Шубҳасиз, Аллоҳ нозил қилган Таврот китобидаги Муҳаммаднинг сифатини қасддан яширадиган ва уни дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар, қоринларига, фақат дўзах оташини еган бўладилар. Аллоҳ уларга қиёмат кунида гапирмайди ва уларни гуноҳлардан тозаламайди. Шунингдек, уларга аламли азоб берилади.
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирадиган, пайғамбарларни ноҳақ қатл қиладиган ва инсонлар орасидаги ҳақ ва адолатга буюрувчи солиҳ кимсаларни ўлдирадиган золимларга охиратдаги аламли азоб башоратини беринг.
Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Аллоҳга куфр келтирган ва кофир ҳолда ўлиб кетган кимсалар ўзларини қутқариш учун Ер юзи тўла олтинни фидя қилиб тўлаб берсалар ҳам, асло қабул қилинмайди. Ана ўшаларга аламли азоб бордир. Ҳамда улар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар бўлмайди.
Шубҳасиз, куфрни иймонга алмаштириб сотиб олганлар Аллоҳга ҳеч бир нарсада асло зарар етказа олмайдилар. Улар учун аламли азоб бордир.
Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Душман қавмнинг кетидан қувиб боришда бўш келманг. Агар сизлар жангларда қийналиб алам чекаётган бўлсангизлар, улар ҳам худди сизлар қийналгандек азоб чекмоқдалар. Бироқ сизлар Аллоҳдан улар умид қилмаган жаннат ва шаҳидликни умид қилмоқдасизлар. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

Эй Муҳаммад, мунофиқларга охиратда, албатта, аламли азоб борлиги ҳақида уларга башорат бериб қўйинг.
Яна бошқа сабаби уларнинг судхўрлик қилиб, фоиз олишлари эди. Ваҳоланки Тавротда рибодан қайтарилган эдилар. Ҳамда одамларнинг молларини ноҳақ йўл билан еганларидир. Биз улар орасидан кофир бўлган кимсалар учун охиратда аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Аллоҳ иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларга мукофотларини тўлиқ қилиб беради ҳамда Ўз лутфидан неъматларни янада зиёда қилади. Аммо қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилганларни эса қаттиқ азоб билан жазолайди. Ўзлари учун Аллоҳдан бошқа дўст ҳам ва азобдан қутқарувчи ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Дарҳақиқат, куфр келтирган кимсалар борди-ю Ер юзидаги барча нарсага ҳатто яна шунчасига эга бўлиб, уни қиёмат кунининг азобидан қутулиш учун тўлаб берсалар ҳам, улардан қабул қилинмайди. Уларга охиратда аламли азоб бордир.
Аллоҳ уч илоҳнинг биридир, деб айтган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ёлғиз Илоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Агар бу айтаётган гапларидан тийилмасалар, улардан кофир бўлган кимсаларни қиёматда аламли азоб тутиши шубҳасиздир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ғойибона, кўрмаган ҳолда Ўзидан қўрқадиган кишиларни билиш учун эҳромда эканлигингизда қўлларингиз ва найзаларингиз уни осонликча тутиб оладиган баъзи бир ов ўлжалари билан сизларни, албатта, синаб кўради. Кимки шу ҳукмдан кейин ҳаддидан ошиб ов қилса, унга аламли азоб бордир.
Эй Расулим, ўткинчи дунё ҳаёти уларни алдаб қўйиб, динларини ўйин-кулгу ва бекорчи нарса қилиб олганларни тарк қилинг. Ҳар бир нафс қилган ёмон ишлари сабабли ҳалокатга учрамасликлари учун бу Қуръон билан эслатиб, насиҳат қилинг. Унга қиёмат кунида Аллоҳдан ўзга бирор дўст ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайди. Агар бор нарсани фидо қилиб берса ҳам, ундан қабул қилинмайди. Ана ўшалар қилган ишлари туфайли ҳалокатга учрагандирлар. Куфр келтирганлари учун уларга дўзахда қайноқ сув ва аламли азоб берилади.