Ундай кимсалар учун бу ўткинчи дунёда озгина фойдаланиб қолиш бор. Охиратда эса улар учун аламли азоб бордир.
Сиз қидирган أ ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 75 та оят мавжуд.
og'riq, og'riqli, og'riq chekyapsiz, og'riq chekmokdadirlar, sizning og'riq chekganingiz, juda og'riqli, ko'p og'riqli, ranjituvchi, og'riq beruvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ундай кимсалар учун бу ўткинчи дунёда озгина фойдаланиб қолиш бор. Охиратда эса улар учун аламли азоб бордир.
Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун эса қиёматда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Албатта, куфр келтирган кимсаларга, Аллоҳнинг йўлидан ҳамда Биз Макка аҳли учун ҳам, ташқаридан келувчилар учун ҳам зиёрат қилишни баробар қилиб қўйган Масжид ул-Ҳаромдан тўсадиган кимсаларга ва у жойда зулм билан йўлдан чиқмоқчи бўлган кимсаларга аламли азобдан тоттириб қўямиз.
Албатта, иймон келтирган кишилар орасида бузуқ гаплар тарқалишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ ҳамма нарсани билади, сизлар эса билмайсизлар.
Эй мўминлар, пайғамбарни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилманглар. Аллоҳ орангиздан беркинган ҳолда пайғамбар ҳузуридан суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни яхши билади. Пайғамбарнинг амрига хилоф иш тутадиган кимсалар ўзларига бирор фитна етиб қолишидан ёки уларга аламли азоб етиб қолишидан эҳтиёт бўлсинлар.
Пайғамбарларини инкор қилган Нуҳ қавмини ҳам тўфонда ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун ибрат қилиб қўйдик. Шу билан бирга, бундай золимлар учун охиратда ҳам аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Кофирлар то аламли азобни кўрмагунларича, унга иймон келтирмайдилар.
Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар, айнан ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир.
Қачонки, унга оятларимиз тиловат қилинса, уни эшитмагандек бўлади, гўё қулоқларида оғирлик бордек, кибрланиб, ҳақдан юз ўгириб кетади. Бас, унга аламли азоб ҳақида “хушхабар” бериб қўйинг.
Булар ростгўйлардан қиёматда содиқликлари ҳақида сўраш учун эди. Аллоҳ қиёматда кофирлар учун аламли азоб тайёрлаб қўйгандир.
Бизнинг оятларимизга қарши ожиз қолдирувчи бўлиш учун ҳаракат қилган кимсалар учун эса аламли жазодан иборат азоб бордир.
Қишлоқ аҳли: “Бизлар сизлардан бадгумон бўлдик. Қасамки, агар даъватларингизни тўхтатмасангизлар, сизларни, албатта, тошбўрон қиламиз ва сизларга биз томондан аламли азоб етади”, – дедилар
Эй жиноятчилар, сизлар, шак-шубҳасиз, аламли азобни тотувчидирсизлар!
Эй Муҳаммад, сизга ҳам кофирлар томонидан сиздан олдинги пайғамбарларга айтилган нарсаларгина айтилмоқда. Шубҳасиз, Роббингиз мағфират соҳиби ва аламли азоб эгасидир.
Балки уларнинг диндан Аллоҳ рухсат бермаган нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари бордир?! Агар қиёмат кунида яхши ва ёмон амаллар ажралиши хусусидаги сўз бўлмаганида, албатта уларнинг ўрталарида шу дунёдаёқ ҳукм қилинган бўлар эди. Золимлар учун шубҳасиз, аламли азоб бордир.
Фақат одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақлик билан тажовузкорлик қиладиган кимсаларни айблаб жазолашгагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир.
Сўнгра насронийлар ичидан чиққан гуруҳлар Исо хусусида ўзаро ихтилоф қилдилар. Зулм қилганларнинг ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин!
У тутун барча одамларни ўраб олади. Бу аламли азобдир.
У ўзига тиловат қилинаётган Аллоҳ оятларини эшитади, кейин худди уларни эшитмагандек, кибрланган ҳолда яна куфрда давом этади. Бас, эй Муҳаммад, унга аламли азоб борлиги ҳақида хушхабар беринг.
Мана бу Қуръон ҳидоят манбаидир. Роббиларининг оятларига куфр келтирган кимсалар учун эса қақшатқич аламдан иборат азоб бордир.