Эй Расулим, Ер юзидаги кўп жоҳил кимсалар сўзига итоат қиладиган бўлсангиз, улар сизни Аллоҳнинг йўлидан урадилар. Улар фақат гумонларга эргашадилар ва фақат алдоқчилик қиладилар.
Сиз қидирган خ ر ص масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 5 та оят мавжуд.
safsata gapiryaptilar, safsata gapiryapsiz, yolg'onchilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, Ер юзидаги кўп жоҳил кимсалар сўзига итоат қиладиган бўлсангиз, улар сизни Аллоҳнинг йўлидан урадилар. Улар фақат гумонларга эргашадилар ва фақат алдоқчилик қиладилар.
Эй Расулим, яқин орада ширк келтирган кимсалар: “Аллоҳ хоҳлаганида биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмаган ва бирор нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам, то азобимизни тотиб кўрмагунларича пайғамбарларни худди шу каби ёлғончига чиқарган эдилар. Эй Расулим, уларга: “Сизларда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон бир илмдан далил борми? Сизлар фақатгина гумонларга эргашяпсизлар. Ҳамда сизлар фақат ёлғон айтмоқдасизлар”, – деб айтинг.
Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, осмонлар ва Ерда ким ёки неки бор барчалари Аллоҳникидир. Аллоҳдан бошқа, шерикларга эргашиб ва уларга илтижо қиладиганлар фақатгина гумонга эргашадилар ва улар фақат тахмин қиладилар.
Мушриклар: “Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга ибодат қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улар учун бунга ҳеч қандай маълумот йўқдир. Улар фақат ёлғон гапиряптилар.
Ана ўша ёлғончиларга ўлим бўлсин.