Аллоҳдан ҳар қандоқ ҳолда ҳам сабр қилиб ва намоз ўқиш билан ёрдам сўранглар. Албатта, у намозни тўлиқ адо этиш қийин бир амалдир. Бироқ намоз ўқиш ёлғиз Аллоҳдан қўрқувчи кимсаларгагина машаққатли иш эмасдир.
Сиз қидирган خ ش ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 17 та оят мавжуд.
hurmat ko'rsatganlardan, hurmatlilardir, chuqur hurmatini, va qisilib, chuqur hurmat ichida, hurmatli erkaklar, va hurmatli ayollar, bo'yni bukik, boshlarini oldiga egib, qo'rqib
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳдан ҳар қандоқ ҳолда ҳам сабр қилиб ва намоз ўқиш билан ёрдам сўранглар. Албатта, у намозни тўлиқ адо этиш қийин бир амалдир. Бироқ намоз ўқиш ёлғиз Аллоҳдан қўрқувчи кимсаларгагина машаққатли иш эмасдир.
Шунингдек, албатта, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлардан ҳам Аллоҳга, сизларга нозил қилинган китобга ва ўзларига нозил қилинганларга Аллоҳга бош эккан ҳолларида иймон келтирувчи, Аллоҳнинг оятларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор. Ана ўшалар учун ҳам Роббилари ҳузурида ажрлари бордир. Албатта, Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир.
Илм берилган кимсалар йиғлаган ҳолларида, ияк юзлари билан саждага йиқиладилар ва Қуръон уларга хокисорликни зиёда қилади.
У кунда барча одамлар чорловчи фаришталарга оғишмай сўзсиз эргашадилар. Овозлар ҳам Раҳмон ҳайбатидан кесилади. Уларнинг фақат пичирлашини эшитасиз.
Бас, унинг дуосини ҳам мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик. Ҳамда жуфтини туғадиган қилиб ўнглаб қўйдик. Дарҳақиқат, бу пайғамбарлар яхши ишларни қилишда шошилар, умид ва қўрқув билан Бизга дуо қилар ва Бизга итоат қилувчи зотлар эди.
Улар намозларида хокисордирлар.
Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини ҳаромдан сақловчи эркаклар ва авратларини ҳаромдан сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ана улар учун Аллоҳ мағфират ва улкан мукофот тайёрлаб қўйгандир.

Унинг қудратига далолат қилувчи аломатларидан бири ерни сувсизликдан қақраган ҳолда кўришингиздир. Бас, қачонки, Биз унинг устига осмонда сув ёғдирсак, у ҳаракатга келади ва ўсади. Албатта, ўша ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олувчидир. Шубҳасиз, У ҳар бир нарсага қодирдир.
Уларнинг хорликдан бошлари эгилган ва дўзахга кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга кўндаланг қилинаётганларини кўрасиз. Иймон келтирган зотлар: “Албатта, ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига, аҳли оилаларига зиён қилган кимсалардир”, – дейдилар. Огоҳ бўлингларки, золимлар доимий азобдадирлар.
Улар кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келадилар.
Иймон келтирган кимсалар учун қалблари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ Қуръонга мойил бўлиш вақти келмадими?! Яна улар учун илгари китоб берилган, сўнг улар билан пайғамбарлари ўртасидаги муддат узайиб кетгач, диллари қотиб кетган яҳудий ва насронийлар каби бўлиб қолмаслик вақти келмадими?! Улардан кўплари фосиқдирлар!
Агар Биз ушбу Қуръонни бирор тоғ устига нозил қилганимизда эди, албатта, у тоғни Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдингиз. Бу мисолларни одамларга шояд, тафаккур қилсалар деб, келтирмоқдамиз.
Ўшанда уларнинг кўзлари қўрқинчда ва уларни хорлик эгаллаган бўлади. Улар дунё ҳаётида соғлом бўлган ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
Кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик уларни эгаллаб олган ҳолларида чиқиб келадилар. Мана шу уларга ваъда қилиб юрилган кундир.
Уларнинг кўзлари даҳшатдан қўрқувчидир.
У кунда баъзи юзлар қўрқувчидир.