Лекин азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бермайди. Бу Аллоҳнинг барча бандалари ҳақида жорий бўлиб келган йўлидир. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар.
Сиз қидирган خ ل و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 28 та оят мавжуд.
yolg'iz qolganlari, o'tib ketdi, o'tganlarning, qo'llanilgandir, o'tib ketgandir, o'tgan, qo'yib yuboring, o'tganlarning, yo'nalsin, o'tgan bo'lgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Лекин азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бермайди. Бу Аллоҳнинг барча бандалари ҳақида жорий бўлиб келган йўлидир. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар.
Биз дунёда улар учун тўғри йўлдан оздирадиган яқин дўстлар бириктириб қўйдик. Бас, бу дўстлар уларга олдиларидаги ва орқаларидаги гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатдилар. Уларга ҳам, инсу жиндан иборат ўзларидан аввалги яшаб ўтган умматлар қаторида, азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлди. Ҳақиқатан, улар зиён кўрувчи бўлдилар.
Яна бир кимса борки, ота-онасига: “Уф, сизларга, менга ўлгандан кейин қабрдан қайта чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан олдин ҳам авлодлар ўтган-ку нима улар тирилдими?!” – дейди. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида фарзандига қараб: “Ҳолингга вой бўлгур, Аллоҳга иймон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”, – дейдилар. Фарзанд эса уларга: “Булар бари аввалгиларнинг афсоналаридир”, – дейди.
Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.
Эй Муҳаммад, Од қабиласининг биродари Ҳудни ёдга олинг! Ўшанда у қум тепаликларда қавмини: “Фақат ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Мен, ҳақиқатан, сизларга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман”, – деб огоҳлантирган эди. Ваҳоланки, ундан олдин ҳам кейин ҳам огоҳлантирувчи пайғамбарлар ўтган эди.
Бу Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Аллоҳнинг йўлига эса ўзгартириш топа олмайсиз.
Жаннат аҳлига: “Дунёда яшаб ўтган кунларда қилган яхши амалларингиз туфайли ушбу ноз-неъматларни ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверинглар”, – дейилади.
У ўз ичидаги жасадларни чиқариб ташлаб, бўшаб қолганда,