Ҳа, кифоя қилади. Агар сиз сабр-тоқат қилиб, ёлғиз Аллоҳдан қўрқсангиз, у душманлар тўсатдан сизларга юриш қилиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга алоҳида белгилари бўлган беш мингта фаришта билан ёрдам беради.
Сиз қидирган خ م س масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
besh, beshdan bir, beshtadir, beshinchi safarida, beshinchi safar ham, ellik, besh kishi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳа, кифоя қилади. Агар сиз сабр-тоқат қилиб, ёлғиз Аллоҳдан қўрқсангиз, у душманлар тўсатдан сизларга юриш қилиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга алоҳида белгилари бўлган беш мингта фаришта билан ёрдам беради.
Сизлар агар Аллоҳга ва Бадр жангида икки жамоа тўқнашиб ҳақ ва ботилнинг орасини айирувчи кунда қулимиз Муҳаммадга нозил қилган оятларимизга иймон келтирган бўлсангиз, унда урушда олган ғаниматларингизнинг бешдан бири Аллоҳга, пайғамбарга, қариндошларга етим-есирларга, мискинларга ва мусофирларга тегишли эканини билиб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Ҳали яҳудий ва насронийларнинг айримлари ўша Асҳоб ул-Каҳфнинг адади ҳақида: “Улар уч киши эди, тўртинчилари итларидир”, – дейдилар. Яна бошқалари: “Улар бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, – дея тахмин гап айтиб, ғайбга тош отадилар. Шунингдек, яна: “Улар еттитадирлар, саккизинчилари итларидир”, – дейишади. Эй Муҳаммад: “Уларнинг саноғини Роббим энг яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билади”, – деб айтинг. Бас, улар хусусида тортишманг, фақат ваҳий асосида очиқ мунозара қилинг. Ҳамда Асҳоби Каҳф ҳақида уларнинг бирортасидан фатво сўраманг.
Бешинчи гувоҳлиги эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини исташдир.
Аёлнинг бешинчи гувоҳлиги эса, агар эри ростгўйлардан бўлса унда, ўзига Аллоҳнинг ғазаби тушишини сўрашидир.
Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани албатта, билишини кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашлари бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси У Зотдир, беш кишининг ҳам махфий суҳбати бўлса, албатта, олтинчиси яна У Зотдир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни уларга қилган амалларининг хабарини беради. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир.
Фаришталар ва Руҳ миқдори эллик минг йиллик бўлган бир кунда Унинг ҳузурига кўтариладилар.