Ана ўшалар ҳақиқий мўмин кишилардир. Улар учун Роббилари ҳузурида улкан даражалар ва Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Сиз қидирган أ م ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 879 та оят мавжуд.
ishonadilar, imon keltiradilar, ishonmaydilar, ishondik, ishonyapti, ishongan, imon keltiring, ishonganlari, ishonamizmi?, ishongani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ана ўшалар ҳақиқий мўмин кишилардир. Улар учун Роббилари ҳузурида улкан даражалар ва Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Бу ҳолат худди мўминлардан бир қисми урушга чиқишни ёқтирмаган бўлсалар ҳам, Роббингиз сизни ҳақ йўлда Бадр жанги учун уйингиздан чиқарганига ўхшайди.
Ўша пайт сизларни Ўз ҳузуридан омонлик бўлсин деб, енгил уйқуга чўмдирган эди. Ҳамда у билан сизларни покиза қилиш, шайтоннинг нопокликларини кетказиш, қалб ришталарингизни ўзаро боғлаш ва қадамларингизни мустаҳкам қилиш учун осмондан сув ёғдирганини эсланглар.
Роббингиз жангда ҳозир бўлган фаришталарга ваҳий қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман. Иймон келтирганларни жангда собитқадам қилинглар. Мен куфр келтирганларнинг қалбларига қўрқув соламан. Сизлар мушрикларнинг бўйнига уриб ўлдиринглар. Ҳамда уларнинг ҳар бир бармоқларини уриб синдиринглар”, – деганини ёдга олинглар.
Эй иймон келтирганлар, жангда тўда ҳолидаги куфр келтирганлар билан рўбарў келиб қолсангиз, уларга орқа ўгириб қочманглар.
Уларни жангда сиз ўлдирмадингиз, балки уларни Аллоҳ ўлдирди. Эй Муҳаммад, уларга қарата юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки уни Аллоҳ отди ҳамда Ўз тарафидан ғалабани мўминларга чиройли лутф бўлсин, деб қилди. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй мушриклар, агар жангдан олдин мусулмонлар билан орани очишни хоҳлаган бўлсангиз, дарҳақиқат, мана мусулмонлар фойдасига фатҳ қилиш келди. Борди-ю мусулмонларга қарши жанг қилишдан тийилсангиз, бу сиз учун яхшироқдир. Агарда ибрат олмай яна урушга қайтсангиз, у ҳолда бизлар ҳам қайтамиз. Гуруҳингиз саноғи гарчи кўпчилик бўлса ҳам, сизларга ҳеч нарса фойда бермайди. Чунки Аллоҳ, албатта, мўминлар билан биргадир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга ва Расулига итоат қилинглар! Ўзларингиз Қуръон ҳукмларини эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетманглар!
Эй иймон келтирганлар! Сизларни ҳузурли ҳаётга чорловчи нарса билан даъват қилса, дарҳол Аллоҳга ва Расулга итоат қилиб, жавоб беринглар! Ҳамда билиб қўйингларки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалби орасини эгаллаб туради. Шак-шубҳасиз, Унинг ҳузурида жам бўласизлар.
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Расулга осий бўлиб хиёнат қилманглар. Ҳамда била туриб ораларингиздаги омонатларингизга хиёнат қилманглар.
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Расулга осий бўлиб хиёнат қилманглар. Ҳамда била туриб ораларингиздаги омонатларингизга хиёнат қилманглар.
Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга итоат қилиб тақво қилсангиз, сизларга ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят йўлини қилиб қўяди. Ҳамда гуноҳларингизни кечиб, сизларни мағфират қилади. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
Сизлар агар Аллоҳга ва Бадр жангида икки жамоа тўқнашиб ҳақ ва ботилнинг орасини айирувчи кунда қулимиз Муҳаммадга нозил қилган оятларимизга иймон келтирган бўлсангиз, унда урушда олган ғаниматларингизнинг бешдан бири Аллоҳга, пайғамбарга, қариндошларга етим-есирларга, мискинларга ва мусофирларга тегишли эканини билиб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Эй иймон келтирганлар! Бирор бир душман тўдасига дуч келиб қолсангиз, матонат ва сабот билан туринглар. Шунингдек, Аллоҳни кўп эсга олинглар. Шояд, шунда зафар қучсангизлар.
Аллоҳнинг наздида махлуқларнинг энг ёмони, бу куфр келтирганлардир. Бас, улар иймон келтирмайдилар.
Агар кофирлар ҳийла қилиб сизни алдамоқчи бўлсалар, шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи сизга кифоя қилади. У Ўз ёрдами билан мўминларни қўллаб-қувватлаган Зотдир.
Эй Пайғамбар, сизга ва сизга эргашган мўминларга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.
Эй Пайғамбар! Мўминларни душманга қарши жангга чорланг! Агар сизлардан йигирма нафар сабрли мўмин киши бўлса, икки юз нафар душман устидан ғалаба қилади. Борди-ю сизлардан юз нафар бўлса, унда минг нафар кофир кимсаларга ғолиб келади. Бунинг сабаби эса, уларнинг фаҳмламайдиган қавм эканликларидандир.
Албатта, иймон келтирган, Маккадан Мадинага кўчиб ўтган, Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилганлар ҳамда жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига ҳақиқий дўстдирлар. Аммо иймон келтирган, лекин ҳали ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, улар билан дўстлик қилиш сизлар учун жоиз эмасдир. Агар улар сизлардан дин ишларида ёрдам сўрасалар, сиз билан ўрталарида уришмаслик ҳақида аҳднома бор қавм зиддига бўлмагани ҳолда уларга ёрдам беришингиз керак. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчи – Басир Зотдир.