Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар оятларимизни ёлғонга чиқаришгандан кейин Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Аллоҳнинг азоби қақшатгичдир.
Сиз қидирган د أ ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 6 та оят мавжуд.
holati kabi, xuddi ketishi kabidir, (Ha) ketishi kabi, odatingiz bo'yicha, muntazam yuruvchi, holati
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар оятларимизни ёлғонга чиқаришгандан кейин Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Аллоҳнинг азоби қақшатгичдир.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, кейин эса, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Албатта, Аллоҳ кучлидир ва азоби қақшатгичдир.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқаришгандан кейин гуноҳлари сабабли уларни ҳалок этдик ва фиръавн хонадонини денгизга ғарқ қилдик. Чунки уларнинг барчаси золим кимсалар эди.
Юсуф унга: “Одатдагидек кетма-кет етти йил экин экасизлар. Кейин ўриб олган ҳосилингизни бузилмаслиги учун ўз бошоғида қолдиринглар, фақат ундан ейдиганингизни озгинасини янчиб олинглар”, – деди.
Аллоҳ Қуёш ва Ойни доимо ҳаракатлантириб, сизга хизматкор қилиб қўйди. Шунингдек, сизга кеча ва кундузни ҳам бўйсундирди.
Улар Нуҳ қавми, Од, Самуд қабиласи ва улардан кейинги куфр йўлини тутган кимсаларнинг иши кабидир. Аллоҳ бандаларига зулм қилишни хоҳламайди.