Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.
Сиз қидирган ر ج ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 104 та оят мавжуд.
qaytadi, qaytarilasiz, qaytadilar, qaytamiz, qaytganingiz, qaytariladi, yana bir-birlariga qaytishlarida, qaytariladiganingiz, qaytishingiz, qaytadilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.
Сизлар олдин йўқ бўлиб, ўлик эканлигингизда сизга ҳаёт ато этган, сўнгра яна жонингизни олиб, вафотингиздан кейин қайта тирилтирадиган, сўнгра яна Унинг ҳузурига қайтариладиган Аллоҳни қандай қилиб инкор қиласизлар?!
Сабр ва намозда бардавом кимсалар, албатта, бир кун Роббиларига юзма-юз келишни ва шубҳасиз, яна Унинг ҳузурига қайтиб борувчи эканликларини биладилар.
Уларга бирор мусибат келганида: “Албатта, биз Аллоҳга оид қуллармиз, ҳеч шак-шубҳасиз, вафот этгандан кейин яна Унга қайтувчилармиз”, – дейдилар.
Барча арконларига амал қилган ҳолда бошлаган ҳаж ва умра ибодатини Аллоҳ учун тўлиқ адо этинглар. Агарда бетоблик, қароқчиларга йўлиқиш ёки шунга ўхшаш узрли сабаблар билан йўлингиз тўсилиб қолса, у ҳолда қурбингиз етган бирор бир жонлиқдан қурбонлик учун ҳадя қилиб жўнатинг. Бошдаги сочларингизни эса ҳадянгиз ўз жойига етиб бормагунча олмай туринглар. Борди-ю сизлардан кимдир ўша пайт бемор бўлса ёки бошидан сочини олдирмаган тақдирда азият бўладиган бир сабаб бўлса, у ҳолда сочини олдириши мумкин. Лекин бу ишни қилган кимсага рўза тутиш, садақа бериш ёки қурбонлик сўйишдан бирортасини фидя қилиб тўлаши керак бўлади. Агар ҳаж қилишга тўсқинлик қилган ҳолатлардан қутулсангиз ва кимки ҳажгача умра ибодатидан фойдаланса, яъни эҳромдан вақтинча чиқиб, яна ҳажда қайта эҳромга кирадиган бўлса, у қурби етган қурбонликдан бирор жонлиқ сўйиши керак. Кимки бунга имкон топа олмаса, унда уч кун ҳажда ва етти кун ҳаждан қайтганингиздан кейин рўза тутиш керак бўлади. Ана ўшанда бу тўлиқ ўн кун бўлади. Бу ҳукмлар аҳли-оиласининг яшаш жойи Масжид ул-Ҳаромда бўлмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар ва билиб олинглар, албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган Зотдир.
Ёки ҳақни инкор қилувчилар Аллоҳнинг азобини фаришталар билан булутлар сояси орасидан уларга чиқиб келиб, бериладиган жазо амри бўлишини кутиб ўтирибдиларми? Охирида барча ишлар, албатта, Аллоҳга қайтарилади.
Агар эр уни учинчи марта талоқ қилса, аёл то бошқа эр билан никоҳланмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агарда кейинги эр ҳам уни талоқ қилса, аввалги эр ва хотин энди бу сафар Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳудудларини ўз жойига қўйишларига кўзлари етса, у ҳолда қайтиб яна никоҳланишларида гуноҳ йўқдир. Мана булар Аллоҳнинг қўйган ҳудудларидир. Уларни фаҳмлайдиган қавмлар учун баён қилади.
Ўзига бир неча баробар кўп қилиб қайтарилиши эвазига Аллоҳ йўлига чиройли қарз берадиган ким бор? Ҳолбуки, ризқни торайтирадиган ҳам, кенгайтирадиган ҳам Аллоҳнинг Ўзидир ҳамда сизлар, шубҳасиз, Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Ҳаммангиз унда Аллоҳга қайтариладиган қиёмат кунидан қўрқингар. Сўнгра у ерда ҳар бир жонга қилган иши учун тўлиқ жазо ёки мукофот берилади ва уларга ноҳақлик қилинмайди.
Ўшанда Аллоҳ Исога: “Эй Исо, сени улар эмас, албатта, Ўзим истаган вақтда сени вафот эттирувчи ва Ўз ҳузуримга кўтариб олувчиман. Ҳамда куфр келтирганларнинг ёмонлигидан сени халос қилиб, сенга қилинган турли бўҳтонлардан тозаловчиман. То қиёмат кунигача сенга эргашган ҳақиқий мўминларни кофирлардан устун қиламан. Кейин эса барчангизнинг қайтишингиз Менинг ҳузуримгадир. Ана ўшанда сизлар дунёда тортишиб, ихтилоф қилган нарсалар борасида ўртангизда ҳакам бўлиб, ҳукм қиламан”, – деди.
Аҳли китобдан бўлган бир тоифа: “Иймон келтирганларга нозил қилинган Қуръонга куннинг бошида иймон келтиргандек бўлинглар ва уни охирида яна инкор қилинглар. Шояд, шунда улар ҳам динларидан қайтсалар”, – дедилар.
Ёки улар Аллоҳнинг ҳақ динидан ўзга динни хоҳлайдиларми?! Ахир осмонлару Ер юзидаги барча нарсалар Унга истар истамай бўйин эгиб, таслим бўлган-ку. Ҳамда барчалари Унинг ҳузурига қайтариладилар.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. Охирида барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
Эй Расулим, сизга эса ўзидан олдинги китобларни тасдиқ қилувчи ва улар устига гувоҳ бўлувчи Қуръон китобни барҳақ нозил қилдик. Шундай экан, улар орасида Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилинг. Сизга келган ҳақиқатдан айрилиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Сизлардан ҳар бирингиз учун алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйганмиз. Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди сизларни бир уммат қилиб қўяр эди. Лекин сизларга берганлари билан имтиҳон қилиши учун ҳар бир умматга алоҳида йўл қилиб қўйди. Шундай экан, яхши амалларни қилишга шошилинглар. Барчангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳнинг ҳузуригадир. Ана ўшанда сизларга тортишаётган нарсаларингиз ҳақида хабар беради.
Эй иймон келтирганлар, сизлар ўзингизга диққат қилинглар. Модомики, ҳидоят йўлини топган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар келтира олмайдилар. Барчангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳнинг ҳузуригадир. Ўшанда Аллоҳ сизларга қилган амалларингиз хабарини беради.
Сизни, фақат чин дилдан эшитадиганлар қабул қиладилар. Қалби ўлик кофирларни эса Аллоҳ, албатта, тирилтиради ва Унинг ҳузурига қайтариладилар.
У тунлари сизларни вафот эттириб ухлатадиган ва кундузлари нималар қилганингизни биладиган Зотдир. Сўнгра белгиланган умр муддати адо қилиниши учун сизларни ундан яна тирилтириб уйғотади. Охирида қайтишингиз яна Унинг ҳузуригадир. Кейин сизларга бу дунёда қилган амалларингизнинг хабарини беради.
Аллоҳдан бошқага сиғинадиганларни сўкиб юрманглар. Акс ҳолда, улар ҳам ҳаддан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкиб юборадилар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга қилаётган ишларини ўзига чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Кейин охирида барчаларининг борадиган жойлари Роббилари ҳузуригадир. Сўнгра уларга қилган ишларининг хабарини беради.
Эй Расулим, уларга: “У барча нарсанинг Роббиси бўлгани ҳолда, мен Аллоҳдан бошқа бир робни излайми?” – деб айтинг. Ҳар бир нафснинг қилган ёмонлиги ўзининг зараригадир. Ҳеч бир гуноҳ кўтариб юрувчи бошқасининг юкини кўтармайди. Охирида қайтар жойингиз Роббингиз ҳузуригадир. Ана ўшанда сизларга тортишаётган нарсаларингиз ҳақида хабар беради.
Тур тоғидан ўз қавмига қайтган Мусо ғазабланган ва афсус қилган ҳолда уларга: “Ортимдан нақадар ёмон иш қилдингиз-а! Роббингизни буйруғи келмай туриб шошқалоқлик қилдингизми?” – деб қўлидаги лавҳаларни ерга ташлаб юборди. Кейин акасининг бошидан торта бошлади. Акаси Ҳорун эса: “Эй онамнинг ўғли, чиндан ҳам бу қавм мени хорлади ва ҳатто мени ўлдирмоқчи бўлдилар. Мени душманлар қаршисида кулги қилмагин ҳамда мени золим қавмлар билан бир қаторда қилмагин”, – деди.