Тўғри йўлга бошлаш ёлғиз Аллоҳнинг зиммасида. Лекин йўллар ичида қинғири ҳам бордир. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, барчангизни тўғри йўлга ҳидоят қилган бўлар эди.
Сиз қидирган س ب ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 176 та оят мавжуд.
yo'li, yo'li, yo'lda qolganlarga, yo'lida, va yo'lda qolgan(lar), bir yo'l (mas'uliyat), yo'liga, mening yo'limda, bir yo'l, bir yo'ldir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Тўғри йўлга бошлаш ёлғиз Аллоҳнинг зиммасида. Лекин йўллар ичида қинғири ҳам бордир. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, барчангизни тўғри йўлга ҳидоят қилган бўлар эди.
Яна У, сизларни силкитиб юбормаслиги учун Ерда улкан тоғларни барпо қилди. Экин-тикин ва ичишингиз учун дарёларни оқизиб қўйди ва кўзлаган манзилларингизга боришда адашмаслигингиз учун йўлларни ҳам пайдо қилди.
Кейин ҳар хил мевалардан еб, Роббинг сенга қулай қилиб қўйган йўллардан юргин. Уларнинг қоринларидан одамлар учун унда шифо бўлган турли рангдаги асал шарбати чиқади. Албатта, бунда фикр юритадиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Куфр келтирган ва одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсаларга бузғунчилик қилганлари учун азоб устига азобни кўпайтирамиз.
Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманглар. Ундай бўлса, Ислом йўлида собит бўлган оёқларингиз тойиб кетади. Ҳамда одамларни диндан совутиб, Аллоҳ йўлидан тўсганингиз учун ёмон бало ва мусибатларни тотиб қоласизлар ва охиратда сизлар учун улкан азоб берилади.
Эй Расулим, Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг. Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг. Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билувчи ва У тўғри йўлда ҳидоят топганларни ҳам билувчироқдир.
Эй Расулим, Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг. Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг. Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билувчи ва У тўғри йўлда ҳидоят топганларни ҳам билувчироқдир.
Қариндошга, мискинга ва йўловчига хайру садақа қилиб ҳақиларини беринг ва неъматларимни бекорга совуриб исрофгарчилик қилманг.
Зинога яқинлашманг, албатта, у бузуқлик ва ёмон йўлдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Агарда мушриклар айтганларидек У билан бирга бошқа илоҳлар ҳам бўлганида эди, у ҳолда улар Аршга эга бўлишга йўл излаган бўлар эдилар”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, улар сиз ҳақингизда қандайдир бўлмағур мисоллар келтирганларини кўринг. Бас, улар ҳақ йўлдан адашдилар, энди тўғри йўлни топа олмайдилар.
Кимки, бу ердаги дунёда ҳақиқатни билмай кўр бўлган бўлса, бас, у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озувчидир.
Эй Расулим, уларга: “Ҳар ким ўз ҳолига кўра амал қилади. Роббингиз эса ким энг тўғри йўлда эканини яхши билувчидир”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад: “Истасангиз, Аллоҳ деб дуо қилинглар ёки Раҳмон деб дуо қилинглар. Қандай дуо қилсангиз ҳам жоиздир. Зеро, барча гўзал исмлар Унга хосдир”, – деб айтинг. Эй Муҳаммад, намозингизни жуда баланд овозда жаҳрий қилиб юборманг, токи мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар ва уни ўта паст овозда махфий қилиб ҳам юборманг, токи саҳобаларингиз тинглаб, фойдалансинлар. Шу жаҳрийлик ва махфийлик ўртасида бир йўл тутинг.
Улар йўлга тушиб, қачонки, икки денгиз қўшиладиган ерга етиб боришгач балиқларини у ерда унутиб қолдирдилар. Шундан кейин балиқ денгизда йўлини топиб сузиб кетди.
Шунда йигит: “Буни қаранг, биз денгиз соҳилидаги қояга жойлашиб дам олган пайтимизда, мен балиқни унутиб қолдирибман. Уни сизга эслатишимни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. Балиқ эса денгизга ажойиб тарзда йўлини топиб сузиб кетибди.
У Зот Ерни сизлар учун бешик қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув ёғдирди. Бас, у сув билан турли набототлардан жуфтларини чиқардик.
Ер куррасидаги мавжудотларни тебратиб юбормаслиги учун унда улкан тоғларни яратдик. Ҳамда у ерда одамлар манзилларига тўғри боришлари учун кенг йўлларни пайдо қилдик.
Ҳақ йўлдан бўйин товлаб, бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун юрадиганлари ҳам бор. Ундайлар учун бу дунёда шармандалик бор, қиёмат кунида эса унга ёниш азобини тоттирамиз.
Албатта, куфр келтирган кимсаларга, Аллоҳнинг йўлидан ҳамда Биз Макка аҳли учун ҳам, ташқаридан келувчилар учун ҳам зиёрат қилишни баробар қилиб қўйган Масжид ул-Ҳаромдан тўсадиган кимсаларга ва у жойда зулм билан йўлдан чиқмоқчи бўлган кимсаларга аламли азобдан тоттириб қўямиз.