Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.
Сиз қидирган إِسْرَائِيل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 43 та оят мавжуд.
Isroil, Isroilning, va Isroil (Ya'qub)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга инъом этган неъматларимни ва бир пайтлар сизларни бошқа қавмларга кўра оламларга устун қилиб қўйганимни ёдга олинглар!
Бир пайтлар бани Исроил авлодларидан, “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайсиз, ота-онага, қавм-қариндошга, етим-есирларга ва мискинларга яхшилик қиласизлар ҳамда одамларга мулойим бўлиб, чиройли гаплар айтасизлар, намозни тўлиқ адо этасизлар, закот берасизлар”, – деб аҳд олган эдик. Сиз бу аҳдлашувдан кейин юз ўгириб кетдингиз, фақат сиздан озгина қисмингиз аҳдига вафо қилди. Сизлар ҳалигача ҳақиқатдан юз ўгирувчи кимсаларсиз.
Эй бани Исроил авлодлари, бир пайтлар сизларга берган неъматларимни ва сизларни оламдаги умматлар узра афзал қилиб қўйганимни ёдга олинглар.
Эй Муҳаммад, бани Исроил авлодларидан, уларга олдин қанчадан-қанча очиқ-ойдин оят ва мўъжизалар берганимизни сўранг. Кимки Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни куфрга ўзгартирса, бас, шубҳасиз, Аллоҳ жазоси қаттиқ бўлган Зотдир.
Эй Расулим, бани Исроил авлодларининг Мусо пайғамбардан кейинги нуфузли жамоаси ҳақидаги хабарларини эшитиб кўрмадингизми? Ўшанда улар пайғамбарларига қарата: “Бизларга бир подшоҳ тайин қилиб юборгин ва биз у билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилайлик”, – деган эдилар. Пайғамбар уларга: “Балки, сизларга уруш фарз қилиниб ёзилса, жангга чиқиб уруш қила олмассиз”, – деган эди. Улар: “Юртимиздан ҳайдаб чиқарилган ва фарзандларимиздан ажралиб қолганмиз-ку, нима учун Аллоҳ йўлида жанг қилмас эканмиз?” – деб айтганлар. Вақтики, уларга уруш фарз қилингач оз киши мустасно, қолганлари бу ишдан юз ўгирдилар. Аллоҳ золим кимсаларни билиб турувчи Зотдир.
Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.
Таврот китоби нозил қилинмасдан бурун Исроилнинг маълум сабабларга кўра ўзига ҳаром қилганидан ташқари барча таомлар бани Исроил авлодларига ҳалол қилинган эди. Эй Расулим, уларга “Агар сўзингизда ростгўй бўлсангиз, унда Тавротни келтириб, уни ўқиб кўринглар”, – деб айтинг.
Таврот китоби нозил қилинмасдан бурун Исроилнинг маълум сабабларга кўра ўзига ҳаром қилганидан ташқари барча таомлар бани Исроил авлодларига ҳалол қилинган эди. Эй Расулим, уларга “Агар сўзингизда ростгўй бўлсангиз, унда Тавротни келтириб, уни ўқиб кўринглар”, – деб айтинг.
Ҳақиқатан, Аллоҳ бани Исроил авлодларининг қатъий аҳду паймонини олди. Биз уларнинг орасидан ўн икки бошлиқни танлаб юбордик. Шунда Аллоҳ уларга: “Шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман. Агарда намозларни тўла тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, Расулларимга иймон келтирсангиз, уларга ёрдам берсангиз, Аллоҳ йўлига чиройли қарз берсангиз, шунда сизларнинг гуноҳларингиздан ўтаман ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизаман. Шундан кейин ҳам кимки куфр келтирса, шубҳасиз, тўғри йўлдан адашган бўлади.
Мана шу ҳодиса туфайли бани Исроил авлодларига шу ҳукмни ёзиб қўйдик. Унга кўра, агар кимда-ким бирор одамни ноҳақ ўлдирмаган, Ер юзида бузғинчилик қилмаган бегуноҳ кимсани ўлдирса, гўё у ҳамма инсонларни ўлдиргандек бўлади. Шунингдек, кимки бегуноҳларни ўлдирмай ҳаётини қутқарса, худди у барча инсонларнинг ҳаётини қутқаргандек бўлади. Дарҳақиқат, уларга Расулларимиз очиқ-ойдин далилларни келтирганлар. Сўнгра шундан кейин ҳам, улардан аксарияти Ер юзида ҳаддидан ошиб, исроф қилувчилардир.
Дарҳақиқат, бани Исроил авлодларининг аҳд-паймонини олдик ҳамда уларга Расуллар юбордик. Ҳар гал уларга бир пайғамбар нафслари истамаган амрларни олиб келса, бир қисмини ёлғончига чиқардилар ва бир қисмини эса ўлдирардилар.
Аллоҳ бу Марям ўғли Масиҳдир, деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ваҳоланки, Масиҳ уларга: “Эй бани Исроил авлодлари, менинг ҳам Роббим сизларнинг ҳам Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деган эди. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгандир ва жойи дўзахдир. Золимлар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар йўқдир.
Бани Исроил авлодларидан куфр келтирган кимсалар Довуд пайғамбар ва Марям ўғли Исо тили билан лаънатланганлар. Бу уларнинг исён қилиб ҳадларидан ошганлари сабабидандир.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.
Аллоҳ ҳақида фақат тўғри сўздан бошқани айтмаслик зиммамдаги ҳақ вазифадир. Сўзларимнинг исботи учун, шубҳасиз, сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин далилни келтирдим. Шундай экан, ўзингга қул қилиб олган бани Исроил авлодларининг юртлари бўлган Шом диёрига мен билан бирга юборгин.
Уларнинг устига шиддатли азоб тушгач: “Эй Мусо, сенга берган аҳди ҳақи бизлар учун Роббингга дуо қил, бизлардан бу балони олиб ташласин! Агарда бизлардан бу балони кўтарсанг, албатта, биз сенга ишонамиз. Ҳамда сен билан бирга бани Исроил авлодларини ўлкаларига чиқариб юборамиз”, – дедилар.
Бечораҳол бўлиб юрган Мусо қавмини Биз баракатли қилган ернинг ғарбу шарқини мерос қилиб бердик. Шундай қилиб, сабр қилганлари туфайли бани Исроил авлодларига Роббингни берган чиройли сўзи қарор топди. Фиръавн ва унинг қавми ясаган биноларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларини ер билан яксон қилдик.
Бани Исроил авлодларини денгиздан соғ-омон ўтказиб қўйганимизда улар ўзлари учун ясаб олган бут-санамларга сиғинаётган қавмга дуч келиб қолдилар. Шунда қавм Мусога қарата: “Эй Мусо, уларнинг илоҳлари каби бизга ҳам сиғиниш учун илоҳ ясаб бер”, – дедилар. Мусо уларга: “Сизлар чиндан ҳам жоҳиллик қилувчи қавм экансиз”, – деди.
Биз бани Исроил авлодларини денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулм ва душманлик қилиш учун фиръавн ва унинг лашкари ортларидан қувиб етди. Энди унга денгизда ғарқ бўлиш вақти етганида фиръавн: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина бани Исроил авлодлари иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим ҳамда мен мусулмонларданман”, – деди.