Эй Расулим, бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни ошкора қилинг ва мушриклардан юз ўгиринг.
Сиз қидирган ص د ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 5 та оят мавжуд.
ochiq ayt, bo'lak-bo'lak ajraladilar, boshlarni og'ritmaydigan, parchalangan, yoriladigan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни ошкора қилинг ва мушриклардан юз ўгиринг.
Аллоҳ томонидан қайтарилиши мумкин бўлмайдиган қиёмат куни келмасдан олдин юзингизни тўғри дин бўлган Исломга тутинг. Ўша кунда мўминлар билан кофирлар бўлиниб кетадилар.
У майлардан уларнинг бошлари ҳам оғримайди, маст ҳам бўлмайдилар.
Агар Биз ушбу Қуръонни бирор тоғ устига нозил қилганимизда эди, албатта, у тоғни Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдингиз. Бу мисолларни одамларга шояд, тафаккур қилсалар деб, келтирмоқдамиз.
Ёриб чиқиш эгаси бўлган Ерга қасам бўлсин.