Уларнинг дунё ҳаётида риё учун қилган садақаларининг мисоли худди, ўз-ўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб, уни пайҳон қилган изғиринли шамол кабидир. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Балки улар ўзларига зулм қилмоқдалар.
Сиз қидирган ص ر ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 6 та оят мавжуд.
muzlatuvchi, va ular turib olmadilar, qarshilik ko'rsatadi, qichqiriq, qat'iylik, va turib oldilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларнинг дунё ҳаётида риё учун қилган садақаларининг мисоли худди, ўз-ўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб, уни пайҳон қилган изғиринли шамол кабидир. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Балки улар ўзларига зулм қилмоқдалар.
Улар бирор бир бузуқ иш қилиб ёки нафсларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Ахир Аллоҳдан ўзга гуноҳларни ким ҳам мағфират қиларди? Шунингдек, улар билиб туриб қилаётган ёмон ишларида давом этмайдиган кимсалардир.
У ўзига тиловат қилинаётган Аллоҳ оятларини эшитади, кейин худди уларни эшитмагандек, кибрланган ҳолда яна куфрда давом этади. Бас, эй Муҳаммад, унга аламли азоб борлиги ҳақида хушхабар беринг.
Шунда уларнинг сўзини эшитиб турган Иброҳимнинг хотини қичқирганча келдида, ажабланганидан юзига шапалоқ уриб: “Ахир, мен туғмас бир кампирманку!” – деди.
Бунинг устига катта гуноҳ қилишда оёқ тираб турар эдилар.
Дарвоқе, ҳар гал мен уларни Сенинг мағфиратингга чақирсам, улар эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб оладилар ва ўз куфрларида қаттиқ туриб оладилар ҳамда менга итоат қилишга кибр қиладилар.