Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч нарсада заррача зулм қилмайди. Лекин одамлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч нарсада заррача зулм қилмайди. Лекин одамлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар.
Улар: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз, бу ваъда қилинган азоб қачон бўлади?” – дейдилар.
Яна уларга сўзларингизни давом эттириб: “Қани, айтинглар-чи, ярим тунда, ухлаётганингизда ёки кундузи айланиб юрганингизда Унинг азоби бирдан сизларга келиб қолса, жиноятчилар ундан нимани тезлатишни хоҳлайдилар?!” – деб айтинг.
Эй Расулим, улар сиздан: “У ваъда қилинган азоб ҳақми?” – деб сўрайдилар. Уларга: “Роббимга қасам бўлсинки, ҳа, у, албатта, ҳақдир. Сизлар эса У Зотни ожиз қолдирувчи эмассизлар”, – деб айтинг.
Эй одамлар, огоҳ бўлинглар, осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса, шубҳасиз, Аллоҳникидир. Яна бир бор огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг айтган ваъдаси ҳақдир, лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайди.
Эй одамлар, огоҳ бўлинглар, осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса, шубҳасиз, Аллоҳникидир. Яна бир бор огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг айтган ваъдаси ҳақдир, лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайди.
Аллоҳга қарши ёлғон тўқийдиган кимсаларнинг ҳисоб-китоб бўладиган қиёмат куни ҳақидаги гумонлари нима экан?! Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга нисбатан фазл ва марҳамат эгасидир, лекин уларнинг кўпчилиги шукр қилмайдилар.
Эй мўминлар, огоҳ бўлинглар! Шубҳасиз, Аллоҳнинг дўстлари бўлган авлиёларига охиратда уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш чекмайдилар.
Эй Расулим, кофирларнинг “Пайғамбар эмассан”, – деган сўзлари сизни асло ранжитмасин. У шубҳасиз, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, осмонлар ва Ерда ким ёки неки бор барчалари Аллоҳникидир. Аллоҳдан бошқа, шерикларга эргашиб ва уларга илтижо қиладиганлар фақатгина гумонга эргашадилар ва улар фақат тахмин қиладилар.

У сизларга ором олишингиз учун кечани ва турли ишлар билан шуғулланишингиз учун ёруғлик берадиган қилиб кундузни яратган Зотдир. Албатта, бунда эшитиб ибрат оладиган қавм учун аломатлар бор.
Ғофил кимсалар, “Аллоҳнинг боласи бор”, – дедилар. У Зот бундай туҳматдан мутлақо муназзаҳ ва покдир. Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Унга хосдир. Сизларнинг ҳузурингизда бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқ. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларингизни гапирасизларми?!
Эй Муҳаммад, уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар асло нажот топмайдилар”, – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга Нуҳ пайғамбар ҳақидаги хабарни ўқиб беринг! Ўшанда Нуҳ ўз қавмига айтганди: “Эй қавмим, агар орангизда узоқ муддат туришим ва Аллоҳнинг оятларини эслатишим сизларга оғирлик қилган бўлса, бас, унда мен Аллоҳнинг Ўзига суяниб, таваккул қилдим. Шерикларингиз билан бирга жам бўлиб ишларингизни қилаверингизлар. Кейин қилаётган ишларингизни ошкор тутаверингизлар ўзларингизга махфий бўлиб қолмасин. Сўнгра менга нисбатан истаган ҳукмингизни ижро қилаверинглар ҳамда менга шартингизни қўйиб, муҳлат бериб ўтирманглар.
Бас, агар менинг ўгитларимдан юз ўгирсангиз, сизлардан мен хизматим учун бирор ҳақ сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен Аллоҳга таслим бўлган мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман.

Бас, қачонки уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақиқат келганида, улар: “Бу аниқ бир сеҳрдир”, – деганлар.
Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаганларида, арқон ва асолари илон шаклига айланиб қолди. Мусо уларга: “Сизлар келтирган нарса – бу сеҳрдир. Аллоҳ, албатта, уни йўққа чиқариб ботил қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларнинг амалини ислоҳ қилмайди.