Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаганларида, арқон ва асолари илон шаклига айланиб қолди. Мусо уларга: “Сизлар келтирган нарса – бу сеҳрдир. Аллоҳ, албатта, уни йўққа чиқариб ботил қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларнинг амалини ислоҳ қилмайди.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаганларида, арқон ва асолари илон шаклига айланиб қолди. Мусо уларга: “Сизлар келтирган нарса – бу сеҳрдир. Аллоҳ, албатта, уни йўққа чиқариб ботил қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ бузғунчиларнинг амалини ислоҳ қилмайди.
Мусога қавмидан фақат бир гуруҳ кишиларгина фиръавн ва унинг зодагонларининг қийноққа солиб фитна қилишларидан қўрққанлари учун иймон келтирдилар. Зеро, фиръавн ерда мутакаббир ва исрофгарлардан эди.
Мусога қавмидан фақат бир гуруҳ кишиларгина фиръавн ва унинг зодагонларининг қийноққа солиб фитна қилишларидан қўрққанлари учун иймон келтирдилар. Зеро, фиръавн ерда мутакаббир ва исрофгарлардан эди.
Мусо: “Эй қавмим, Аллоҳга иймон келтирган экансизлар, бас, фақат Унга таваккул қилинглар, агар чиндан ҳам мусулмон бўлсангизлар”, – деди.
Мусо: “Эй қавмим, Аллоҳга иймон келтирган экансизлар, бас, фақат Унга таваккул қилинглар, агар чиндан ҳам мусулмон бўлсангизлар”, – деди.
Мусо: “Эй Роббимиз, дарҳақиқат, Сен фиръавн ва унинг одамларига бу дунё ҳаётида зеб-зийнат ва мол-дунёлар бердинг. Эй Роббимиз, улар мана шу мол-дунёлари билан одамларни Сенинг йўлингдан адаштиришлари учун шундай қилдинг. Эй Роббимиз, уларнинг мол-дунёларини яксон қилгин, кўнгилларини шундай қаттиқ қилгинки, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар”, – деди.
Мана бугун энди ўзингдан кейингиларга ибрат бўлишинг учун жасадингни денгиз қаърига чўктириб, чиритиб юбормай, уни соҳилга чиқариб қутқариб қоламиз. Ҳақиқатан, одамларнинг кўпчилиги улардан ибрат олмай ғафлатда қолувчилардир.
Албатта, Биз бани Исроил авлодларини гўзал ва омонлик масканига ерлаштирдик ва уларга покиза нарсалардан ризқ қилиб бердик. Улар то ўзларига Таврот илми келмагунча, ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббингиз қиёмат кунида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ораларида ҳукм чиқаради.
Эй Муҳаммад, агар сизга нозил қилган тарихий воқеалар хусусида шубҳада бўлсангиз, у ҳолда сиздан олдинги Таврот ёки Инжил китобини ўқийдиган кишилардан сўраб кўринг. Роббингиздан сизга ҳақ ваҳий келгандан кейин асло шубҳа қилувчилардан бўлманг.
Албатта, куфр ва исёнлари сабабли Аллоҳнинг азоб сўзи зиммаларига муқаррар бўлганлар иймон келтирмайдилар.
Улар фақат ўзларидан олдинги кофир ҳолда ўтган кимсаларнинг кунларига ўхшаш бир кунни кутиб турибдилар, холос. Эй Расулим, уларга: “Бас, кутиб тураверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Эй одамлар, агар менинг ҳақ динимдан шубҳада бўлсангиз, бас, билиб қўйингки, мен сизларнинг Аллоҳдан бошқа сиғинаётган бутларингизга сиғинмайман. Аксинча, мен сизларни вафот эттирадиган Зот бўлмиш Аллоҳга сиғинаман ҳамда мўминлардан бўлишимга буюрилганман”, – деб айтинг.
Аллоҳни қўйиб, сенга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилма. Агар бундай қилсанг, у ҳолда сен, албатта, золимлардан бўласан.
Аллоҳни қўйиб, сенга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилма. Агар бундай қилсанг, у ҳолда сен, албатта, золимлардан бўласан.
Агар Аллоҳ сизга бирор зарар етказса, бас, Ўзидан бошқа уни кетказа оладиган куч йўқдир. Агар сизга бирор яхшилик етказишни истаса, Унинг фазлини қайтарувчи ҳеч қандай куч ҳам йўқдир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшиликни етказади. У гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Эй Муҳаммад, “Эй одамлар, чиндан ҳам сизларга Роббингиздан ҳақиқат бўлган Қуръон ва Пайғамбар келди. Бас, ким ҳидоят йўлида юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлади. Ким ҳидоят йўлидан адашса, фақат ўзининг зиёнига адашган бўлади. Мен сизларнинг устингизда вакил эмасман”, – деб айтинг.

Унинг баёни “Асло Аллоҳдан Ўзгага сиғинманглар!” – деган хитобидан иборатдир. Албатта, мен Муҳаммад Унинг номидан сизлар учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчиман.
Аллоҳнинг буйруғи шуки, Роббингиздан мағфират тиланг сўнгра Унга тавба қилинг, шунда Аллоҳ сизларни маълум муддат дунё ҳаётида чиройли манфаат билан фойдалантиради. Шунингдек, ҳар бир сахий ва фазилатли кишига Ўз фазлини ато қилади. Агар чақириқларимдан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга улуғ кун бўлмиш қиёмат азоби етишидан қўрқаман.