Дарҳақиқат, Биз Мусога ҳам китоб берган эдик. Бас, у ҳақда ихтилоф қилинди. Агар Роббингиздан қиёматгача муҳлат ҳақидаги сўз ўтмаганда эди, уларнинг ораларида шу дунёнинг ўзида ҳукм қилинар эди. Албатта, у мушриклар у ҳақда шубҳа берувчи гумондалар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Дарҳақиқат, Биз Мусога ҳам китоб берган эдик. Бас, у ҳақда ихтилоф қилинди. Агар Роббингиздан қиёматгача муҳлат ҳақидаги сўз ўтмаганда эди, уларнинг ораларида шу дунёнинг ўзида ҳукм қилинар эди. Албатта, у мушриклар у ҳақда шубҳа берувчи гумондалар.
Албатта, Роббингиз, ҳаммага қилган амалларининг мукофоти ва жазосини тўлиқ қилиб беради. Шубҳасиз, У барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Албатта, Роббингиз, ҳаммага қилган амалларининг мукофоти ва жазосини тўлиқ қилиб беради. Шубҳасиз, У барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Эй Муҳаммад, бас, сиз ва сиз билан бирга тавба қилган кимсалар ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг ва ҳаддан ошманглар. Шубҳасиз, У қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Кундузнинг ҳар икки тарафида пешин ва аср намозини ва туннинг бир бўлагида бомдод, шом ва хуфтон намозини ўқинг. Албатта, яхши ишлар гуноҳларни кетказади. Мана булар ёд этувчилар учун эслатмадир.
Сабр қилинг, бас, албатта, Аллоҳ гўзал иш қилувчиларнинг мукофотини зое қилмайди.
Эй Муҳаммад, иймон келтирмайдиган кимсаларга: “Қўлингиздан келган ишингизни қилаверинг, албатта, биз ҳам эътиқодимизга кўра ўз ишимизни қилувчилармиз”, – деб айтинг.
Ҳамда қилаётган ишларингизнинг оқибатини кутиб тураверинглар, биз ҳам кутиб турувчилармиз.
Албатта, Биз у китобни ақлларингизни юргизишингиз учун арабий тилдаги Қуръон тарзида нозил қилдик.
Эй Муҳаммад, Биз сизга ушбу Қуръон сурасини ваҳий қилишимиз билан бирга энг чиройли қиссани айтиб берамиз. Ҳолбуки, сиз унинг ваҳий бўлишидан олдин бехабар кишилардан бири эдингиз.
Эй Расулим, “Юсуф ўз отаси Яъқуб пайғамбарга: “Эй отажон, мен тушимда ўн битта юлдуз, қуёш ва ойнинг менга сажда қилаётган ҳолларида кўрдим”, – деб айтганини эсланг.
Ўшанда Яъқуб пайғамбар ўғлига: “Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтиб берма. Акс ҳолда, сенга қаттиқ макр қилишади. Зеро, шайтон инсонга аниқ душмандир”, – деди.
Шундай улуғ туш кўришни насиб этгани каби Роббинг сени пайғамбарлик учун танлаб олади ва сенга барча тушларнинг таъбирини ўргатади. Ҳамда худди илгари икки аждодларинг Иброҳим ва Исҳоққа комил қилиб берганидек, сенга ва Яъқубнинг бошқа наслларига ҳам, Ўзининг пайғамбарлик неъматини тўлиқ қилиб беради. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Ўшанда акалар Юсуф учун: “Юсуф ва унинг укаси Бинямин отамизга биздан кўра севимлироқдир. Ваҳоланки, биз бир тўп кўпчиликмиз. Ҳақиқатан, отамиз аниқ адашишда”, – дедилар.
Ораларидан озгина инсофли бўлган бир сўзловчи: “Йўқ, Юсуфни ўлдирманглар, агар шу ишни қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқ қаърига ташланглар, шунда уни баъзи йўловчилар олиб кетади”, – деди.
Улар шундай қарорга келганларидан сўнг оталарига: “Эй отамиз, нима учун сен Юсуфни бизга ишонмайсан? Ахир, албатта, биз уни холис яхши кўрувчилармиз-ку!” – дедилар.
Эртага уни биз билан бирга яйловга айланишга жўнат, яйрасин ва ўйнасин. Хавотир олма, албатта, биз уни турли фалокатлардан муҳофаза қилувчилармиз.
Шунда оталари Яъқуб: “Уни ўзингиз билан олиб кетишингиз мени жуда ташвишлантиради, сизлар ундан бехабар қолган пайтингизда уни бўри еб кетишидан қўрқаман”, – деди.
Бу гапдан кейин ўғиллари: “Биз бир тўда жамоа бўла туриб агар уни бўри еб кетса, унда биз роса зиён кўрувчилар бўлиб қоламиз-ку”, – дедилар.
Бу гапдан кейин ўғиллари: “Биз бир тўда жамоа бўла туриб агар уни бўри еб кетса, унда биз роса зиён кўрувчилар бўлиб қоламиз-ку”, – дедилар.