Сулаймон пайғамбарлик ва подшоҳликда отаси Довудга ворис бўлди ва: “Эй одамлар, бизга қушларнинг ва бошқа жонзотларнинг тили ўргатилди ва шоҳларга бериладиган барча нарсалардан берилди. Албатта, бу айнан очиқ-ойдин фазлнинг ўзидир”, – дедилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сулаймон пайғамбарлик ва подшоҳликда отаси Довудга ворис бўлди ва: “Эй одамлар, бизга қушларнинг ва бошқа жонзотларнинг тили ўргатилди ва шоҳларга бериладиган барча нарсалардан берилди. Албатта, бу айнан очиқ-ойдин фазлнинг ўзидир”, – дедилар.
Мен у мамлакатда уларнинг маликаси бўлган бир аёлни кўрдим. Унга барча нарсадан ато этилган бўлиб, улкан тахти ҳам бор экан.
Ҳудҳуд мактубни олиб келиб малика Билқис олдига ташлади, шунда малика: “Эй аъёнларим, ҳақиқатан, бугун менга улуғ бир мактуб ташланди”, – деди.
Албатта, бу мактуб Сулаймондандир ва у мактубда “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан”, деб ёзилган.
Албатта, бу мактуб Сулаймондандир ва у мактубда “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан”, деб ёзилган.
Малика Билқис: “Аниқки, подшоҳлар қачон бирор бир қишлоққа бостириб кирсалар, уни вайрон қиладилар, аҳолисининг ҳурматли кишиларини эса хор қиладилар. Улар шу тарзда иш тутадилар”, – деди.
Мен уларга синов учун бир совға юбориб кўрай-чи, элчилар нима хабар билан қайтар эканлар.
Шунда Сулаймоннинг амридаги кучли жинлардан бўлган ифрит: “Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман”, – деди.
Китобдан илми бор бўлган бир зот эса: “Мен уни кўзингни очиб юмгунингча сенга келтираман”, – деди. Кейин Сулаймон у тахтнинг олдида турганини кўргач: “Бу Роббимнинг шукр қиламанми ёки ношукрлик қиламанми, имтиҳон қилиш учун берган фазлидандир. Ким шукр қилса, бас, албатта, у фақат ўзи учун шукр қилади. Кимки ношукрлик қилса, бас, албатта, Роббим ҳамма нарсадан беҳожат ва улуғ Зотдир”, – деди.

Уни эса Аллоҳдан бошқага ибодат қилган нарсаси мусулмон бўлишдан тўсиб қўйган эди. Чунки у кофирлар қавмидан эди.
Маликага: “Энди, саройга кир”, – дейилди. Бас, у саройни кўргач, уни сув тўлқини деб ўйлаб, этагини кўтариб, оёқларини очди. Сулаймон унга: “Бу биллур шишадан ясалган силлиқ қасрдир”, – деди. Шунда малика: “Эй Роббим, дарҳақиқат, мен қуёшга сиғиниш билан ўзимга зулм қилибман, энди Сулаймон билан бирга оламлар эгаси Аллоҳга бош эгдим”, – деди.

Улар Аллоҳ номига ўзаро қасам ичиб бир-бирларига: “Албатта, Солиҳни ва унга эргашган аҳлини тунда ўлдирамиз, сўнгра унинг ворисига: “Бизлар на Солиҳнинг ва на аҳлининг ўлимига гувоҳ бўлмадик, Чиндан ҳам бизлар ростгўй кишилармиз”, – деймиз.
Ана, зулм қилганлари туфайли уларнинг уйлари ҳувиллаб ётибди. Албатта, бунда биладиган қавм учун катта ибрат бордир.
Сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват билан келасизларми?! Йўқ, сизлар жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Ёки махлуқотни илк бошдан пайдо қиладиган, кейин қиёматда уни яна қайта яратадиган ва сизларни осмондан ва ердан турли неъматлар билан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Эй Муҳаммад, уларга: “Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг!” – деб айтинг.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимизда яна қабрларимиздан қайта тирилиб чиқарилувчимизми?!” – дейдилар.
Дарҳақиқат, бизларга ҳам, ота-боболаримизга ҳам олдин мана шу нарса ваъда қилинган эди. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналари, , холос!