Кейин Аллоҳга дуо қилиб: “Эй Роббим, ҳақиқатан, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим. Бас, мени мағфират қил”, – деди. Аллоҳ уни мағфират қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кейин Аллоҳга дуо қилиб: “Эй Роббим, ҳақиқатан, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим. Бас, мени мағфират қил”, – деди. Аллоҳ уни мағфират қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Кейин Аллоҳга дуо қилиб: “Эй Роббим, ҳақиқатан, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим. Бас, мени мағфират қил”, – деди. Аллоҳ уни мағфират қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Мусо эртаси куни қўрққан ҳолида атрофга аланглаб кетаётган эди. Кеча ундан ёрдам сўраган кимса яна уни ёрдамга чақирар эди. Мусо унга: “Чиндан ҳам сен аниқ гумроҳсан!” – деди.
Шунда ҳам Мусо икковига душман бўлган у қибтий кимсани ажратиб олмоқчи бўлганида бани Исроиллик одам бақириб: “Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби бугун мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен фақат ер юзида жабр қилувчи бўлмоқчисан. Сен ислоҳ қилувчилардан бўлишни хоҳламайсан”, – деди.
Шаҳар чеккасидан бир киши шошганча келиб: “Эй Мусо, фиръавннинг зодагонлари сени ўлдириш учун тил бириктиряптилар. Бас, бу шаҳардан чиқиб кетгин. Албатта, мен сенга насиҳатгўй кишиларданман”, – деди.
Шаҳар чеккасидан бир киши шошганча келиб: “Эй Мусо, фиръавннинг зодагонлари сени ўлдириш учун тил бириктиряптилар. Бас, бу шаҳардан чиқиб кетгин. Албатта, мен сенга насиҳатгўй кишиларданман”, – деди.
Шунда Мусо уларга қўйларини суғориб берди. Кейин бир четдаги сояга бориб ўтирди ва: “Эй Роббим, мен учун нима яхшилик ризқ туширсанг, ўшанга муҳтожман”, – деди.
Кейин, қизлардан бири ҳаё билан юриб келиб: “Отам бизларга қўйларимизни суғориб берганинг ҳақини бериш учун сени чақирмоқда”, – деди. Сўнгра, Мусо Шуъайб пайғамбарнинг ҳузурига келиб, унга ўз қиссасини, сўзлаб берди. Шуъайб Мусога “Энди, қўрқма, сен золимлар қавмидан қутулдинг”, – деди.
Қизлардан бири: “Эй отажон, уни ишга ёллагин. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кишидир”, – деди.
Шуъайб пайғамбар Мусога: “Агар рози бўлсанг, менга саккиз йил ишлаб беришинг эвазига сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Агар ўн йилни ишлаб битирсанг, бу сендан бизга яхшиликдир. Мен сени машаққатга солишни истамайман. Агар Аллоҳ хоҳласа менинг солиҳ кишилардан эканимни биласан”, – деди.

Бас, қачонки, Мусо келишилган муддатни тугатиб, оиласи билан Миср томон йўлга тушди. Кечки пайт Тур тоғи тарафидан бир оловни кўриб қолди ва оиласига: “Сизлар шу жойда кутиб туринглар. Мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд, сизларга ундан бирор хабар ёки исиниб олишингиз учун оловдан бир чўғ олиб келсам”, – деди.
Бас, қачонки, унинг олдига етиб боргач, у муборак жойда водийнинг ўнг тарафидаги дарахтдан унга: “Эй Мусо, Мен барча оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳман!” – деб нидо қилинди.
Асонгни ерга ташла! Бас, қачонки, Мусо уни илондек қимирлаётганини кўргач, орқасига қарамай қочди. Унга: “Эй Мусо, орқангга қайт ва қўрқма, албатта, сен хавфдан омонда бўлган кишилардансан!” – дейилди.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Қўл-қанотингни бу мўъжизалардан қўрқиб кетсанг, қўлтиғингга қисиб ол у яна ўз ҳолига қайтади. Мана бу икки асо ва қўл мўъжизаси Роббинг томонидан фиръавн ва унинг зодагонларига икки далилдир. Ҳақиқатан, улар фосиқлар қавми эди.
Мусо: “Эй Роббим, мен улардан бир жонни ўлдириб қўйганман. Энди, мени ўлдиришларидан қўрқаман”, – деди.
Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ. Бас, уни ҳам мен билан бирга мени тасдиқлайдиган ёрдамчи қилиб юборгин. Чунки фиръавн ва унинг аъёнлари мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман.
Мусо: “Роббим Ўзининг ҳузуридан кимга ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёридаги оқибат кимга бўлишини ҳам жуда яхши билувчидир. Албатта, золимлар зафар топмайдилар”, – деди.
Фиръавн: “Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирор илоҳ борлигини билмайман. Бас, Эй Ҳомон, мен учун лойни пишириб, ғишт қуй ва бир баланд қаср бино қил, шоядки, мен қаср устига чиқиб Мусонинг илоҳини кўрсам. Мен уни аниқ ёлғончилардан деб ўйлайман”, – деди.