Бас, қачонки, уларга ҳузуримиздан ҳақ пайғамбар келгач эса, улар: “Муҳаммадга ҳам Мусога берилган мўъжизавий нарсалар берилганида эди бизлар унга эргашган бўлардик”, – дедилар. Ахир, улар илгари Мусога берилган нарсани ҳам инкор қилмаганмидилар?! Улар: “Таврот ва Қуръон бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган икки сеҳрдир, биз уларнинг ҳаммасини инкор қилувчилармиз”, – дедилар.

