Иброҳим уларга “Ахир, у ерда Лут бор-ку?” – деди. Фаришталар: “Биз у жойда ким борлигини яхши билувчироқмиз. Албатта, уни ва оиласини балодан қутқарамиз. Фақат унинг иймонсиз хотини азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Иброҳим уларга “Ахир, у ерда Лут бор-ку?” – деди. Фаришталар: “Биз у жойда ким борлигини яхши билувчироқмиз. Албатта, уни ва оиласини балодан қутқарамиз. Фақат унинг иймонсиз хотини азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Вақтики, элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон аҳволга тушди ва уларнинг келишидан қўл-оёғи бўшашиб, юраги сиқилди. Фаришталар: “Қўрқма ва ташвишланма, албатта, биз сени ва аҳлингни балодан қутқарувчилармиз. Бироқ иймонсиз хотининг азобда қолувчилардан бўлди”, – дедилар.
Биз фосиқ бўлганлари учун бу қишлоқ аҳли устига осмондан азоб ёғдирувчилармиз.
Аллоҳдан бошқаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ўша уйидан паноҳ истаб ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Агар ақл ишлатиб кўра билсалар, инларнинг энг заифи эса, албатта, ўргимчак инидир.
Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши билади. Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. Албатта, бунда мўминлар учун катта ибратлар бордир!
Эй Муҳаммад, сизга китобдан нима ваҳий қилинган бўлса, ўшани тиловат қилиб беринг ва намозни тўлиқ адо қилинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтаради. Албатта, Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғдир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингизни билиб туради.
Кофирлар: “Унга ҳам Роббиси томонидан мўъжизалар туширилганда эди”, – дедилар. Эй Расулим уларга: “Мўъжизалар, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса фақат аниқ сизларни охиратдан огоҳлантирувчиман, , холос”, – деб айтинг.
Кофирлар: “Унга ҳам Роббиси томонидан мўъжизалар туширилганда эди”, – дедилар. Эй Расулим уларга: “Мўъжизалар, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса фақат аниқ сизларни охиратдан огоҳлантирувчиман, , холос”, – деб айтинг.
Ахир ўзларига тиловат қилинаётган ушбу китобни, сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бордир!
Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар. Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб турувчидир.
Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!
Эй Расулим, қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни амрига бўйсундириб қўйган Зот ким?” – деб сўрасангиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақдан бошқа қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилади ва хоҳлаган кишиларнинг ризқини тор қилади. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билиб турувчидир.
Эй Расулим, қасам бўлсинки, яна агар улардан: “Осмондан сув тушириб қақраб ётган ерни ўлганидан кейин тирилтирган Зот ким?” – деб сўрасангиз, шубҳасиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Уларга: “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айтинг. Лекин уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдилар.
Бу дунё ҳаёти фақат беҳуда ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар эди, ҳақиқий ҳаёт бу – охират диёридир.
Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни, албатта, ҳақ йўлларимизга бошлаймиз. Албатта, Аллоҳ яхши иш қилувчилар билан биргадир.
Ахир, улар ўз ичларида Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган муддат билан яратганини тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, одамларнинг кўпчилиги қайта тирилиб Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилувчидирлар.
Яна Унинг аломатларидан бири – сизлар сокинлик топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда муҳаббат ва меҳр пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибратлар бордир.
Унинг бошқа далилларидан яна бири – осмонлар ва Ерни яратиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турли бўлишидир. Албатта, бунда барча оламлар учун аломатлар бордир.