Унинг белгиларидан яна бири – кечаси ва кундузи ухлашларингиз ҳамда кундузлари Унинг фазлидан исташингиздир. Албатта, бунда ҳақни эшитадиган қавм учун ибратлар бордир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Унинг белгиларидан яна бири – кечаси ва кундузи ухлашларингиз ҳамда кундузлари Унинг фазлидан исташингиздир. Албатта, бунда ҳақни эшитадиган қавм учун ибратлар бордир.
Яна Унинг белгиларидан бири – сизларга момақалдироқдан қўрққан ва ёмғир ёғишидан умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатиши ва осмондан сув ёғдириб, у билан ерни сувсизликдан ўлганидан сўнг тирилтиришидир. Албатта, бунда ақл юргизадиган қавм учун далиллар бордир.
Қачонки, Биз одамларга ҳузуримиздан бирор марҳамат тоттирсак улар бундан хурсанд бўладилар. Агар ўз қўллари билан қи
Аллоҳ хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиши ва хоҳлаганининг ризқини тор қилишини кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирувчи қавмлар учун ибратлар бордир!
Бу ажрлар Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларни Ўз фазлидан мукофатлаши учундир. Шубҳасиз, У кофирларни севмайди.
Ҳолбуки улар устларига ёмғир ёғдирилишидан олдин мутлақо умидсиз эдилар.
Аллоҳнинг раҳмат ёмғири изларига назар солинг. У сувсиз қақраб ётган ерни ўлганидан кейин қандай қилиб тирилтиради! Албатта, ана шу Зот ўликларни ҳам тирилтирувчидир ва У барча нарсага қодирдир.
Агарда Биз булутларни юборсак-да, улар экинларини сувсизликдан сарғайган ҳолда кўрсалар, шундан кейин ҳам барибир ношукрчилик қилаверардилар.
Эй Расулим, аниқки, сиз ўликларга сўзингизни англата олмайсиз, ортларига бурилиб кетаётган карларга ҳам даъватни эшиттира олмайсиз.
Яна сиз қалб кўзи кўрларни ўз залолатларидан қайтариб, ҳидоят йўлига солувчи эмассиз. Сиз фақат бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина ўз сўзларингизни эшиттира оласиз. Бас, ана ўшалар мусулмонлардир.
Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни келтирдик. Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар сиз, уларга ўзлари талаб қилган мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта, куфр келтирган кимсалар: “Сизлар, албатта, ёлғончисизлар”, – дейдилар.

Бас, эй Муҳаммад, уларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Охиратга ишонмайдиган кимсалар сизни суст деб ҳисобламасинлар.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун неъматланиш жаннатлари бордир.
Биз Луқмонга ҳикмат ато қилдик ва унга: “Аллоҳга шукр қилгин. Кимки шукр қилса, фақат ўзи учун шукр қилади. Кимки ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ барча нарсадан беҳожат – Ғаний ва ҳамд эгаси бўлган – Ҳамид Зотдир”, – дедик.

Луқмон ўғлига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк катта зулмдир”, – деганини эсланг.
Агар ота-онанг сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга мажбурласалар, у ҳолда уларга итоат қилма. Лекин уларга гарчи кофир бўлсалар ҳам, дунёда чиройли муомалада бўлгин ва Менга тавба қилиб қайтган кишиларнинг йўлига эргашгин. Сўнгра қиёмат кунида қайтишлик Менинг ҳузуримгадир, бас, сизларга нима амал қилганингизнинг хабарини бераман.
Луқмон: “Эй ўғилчам, шубҳа йўқки, агар хардал ўсимлигининг уруғидек яхши ёки ёмон амал қилинадиган бўлса, бас, у амал бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтиради. Шубҳасиз, Аллоҳ нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир”, – деди.