Улар мўминларга: “Агар ростгўй бўлсангизлар, мана шу фатҳ қачон рўй беради?” – дейдилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар мўминларга: “Агар ростгўй бўлсангизлар, мана шу фатҳ қачон рўй беради?” – дейдилар.
Бас, сиз эса улардан юз ўгиринг ва уларнинг ҳоли нима бўлишини кутиб туринг! Зеро, улар ҳам ҳалокатни кутиб турувчидирлар.
Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг. Кофирлар ва мунофиқларга итоат қилманг. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Роббингиз томонидан сизга ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг. Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан хабардордир.
Боқиб олган болаларингизни ўз оталари исми билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз туфайли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз билан қасд қилинган нарсалар хусусида гуноҳкор бўласизлар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ўшанда улардан бир тоифаси: “Эй Ясриб аҳли, сизлар учун бу қадар кучли ёвга қарши туриш имкони йўқдир, бас, ўз орқангизга қайтиб кетинглар”, – деди. Улардан яна бир гуруҳи эса: “Уйларимиз очиқ-сочиқ қолди”, – деб Пайғамбардан рухсат сўрадилар. Ҳолбуки, уларнинг уйлари очиқ-сочиқ эмас эди. Улар фақат жанг майдонидан қочишни хоҳлардилар.

Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга асло фойда бермайди, шундай экан, сизлар бу ўткинчи дунёда фақат жуда кам фойдаланиб қоласизлар”, – деб айтинг.
Эй Расулим яна, уларга: “Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода қилса ёки яхшиликни хоҳласа сизларни ким ундан тўса олади”, – деб айтинг. Улар ўзларига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Мунофиқлар қўрқоқликлари сабабли душман фирқаларни кетмаган деб ўйлайдилар. Агарда у фирқалар қайтиб келиб қолсалар, мунофиқлар кўчманчи бадавийлар орасида бўлиб, сизларнинг мағлубиятингиз ҳақида хабар сўраб туришни истайдилар. Агарда улар орангизда бўлганларида ҳам камдан-кам жанг қилган бўлар эдилар.
Аллоҳ аҳдига содиқ кишиларнинг садоқатлари туфайли мукофотлаши учун, мунофиқларни эса, агар хоҳласа, мунофиқ ҳолларида ўлдириб азобга гирифтор қилиши ёки тавбаларини қабул қилиши учун ушбу синовга дучор қилди. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Эй Пайғамбар, жуфтларингизга: “Агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангизлар, у ҳолда келинглар, мен сизларни ўша нарсалар билан баҳраманд қилай ва яхшиликча жавоб бериб, қўйиб юборай”, – деб айтинг.
Агар Аллоҳни ва Унинг пайғамбарини ҳамда охират диёрини хоҳлайдиган бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳ сизларнинг орангиздан яхши амал қилувчилар учун улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Агар Аллоҳни ва Унинг пайғамбарини ҳамда охират диёрини хоҳлайдиган бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳ сизларнинг орангиздан яхши амал қилувчилар учун улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Эй Пайғамбарнинг аёллари, агар тақво қилсангизлар, сизлар бошқа аёлларнинг бирортаси каби эмассизлар. Бас, сизлар номаҳрам эркакларга майин сўз қилманглар, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса таъма қилиб қолади. Сўзни оддий қилиб, тўғри айтинглар.
Бесабаб ташқарига чиқмай уйларингизда қарор топинглар. Кўчага чиққанларингизда эса олдинги жоҳилият давридаги ясанишдек ясанманглар. Намозни мукаммал тўлиқ қилинглар, закотни беринглар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! Эй Пайғамбарнинг хонадон аҳли, Аллоҳ сизлардан нопокликни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, , холос.
Уйларингизда Аллоҳнинг тиловат қилинадиган оятлари ва ҳикматни зикр қилинглар. Албатта, Аллоҳ нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини ҳаромдан сақловчи эркаклар ва авратларини ҳаромдан сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ана улар учун Аллоҳ мағфират ва улкан мукофот тайёрлаб қўйгандир.
Эй Пайғамбар, ҳақиқатан, Биз сизни қиёматда барча умматларга гувоҳ бўлувчи, мўминларга жаннат хақида хушхабар берувчи ва кофирларни дўзах азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.