Улар эса шунча неъматларга ношукрлик қилиб: “Эй Роббимиз, сафарларимиз орасидаги масофани улардан йироқ қил”, – деб, ўзларига зулм қилдилар, бас, Биз уларни одамлар оғзидаги ҳикояларга айлантириб қўйдик ва уларни бутунлай эзиб ташладик. Албатта, бу ҳодисаларда ҳар бир сабрли ва шукр қилувчи кимсалар учун аломатлар бордир.

