Мушриклар: “Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга ибодат қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улар учун бунга ҳеч қандай маълумот йўқдир. Улар фақат ёлғон гапиряптилар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мушриклар: “Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга ибодат қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улар учун бунга ҳеч қандай маълумот йўқдир. Улар фақат ёлғон гапиряптилар.
Аксинча мушриклар: “Бизлар ота-боболаримизни бир дин устида топганмиз ва албатта, бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топувчилармиз”, – дедилар.
Аксинча мушриклар: “Бизлар ота-боболаримизни бир дин устида топганмиз ва албатта, бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топувчилармиз”, – дедилар.
Эй Муҳаммад, шунингдек, сиздан аввал қайси бир шаҳарга огоҳлантирувчи пайғамбар юборсак у жойнинг маишатпарастлари: “Албатта, бизлар ота-боболаримизни бир миллат устида топганмиз ва албатта, бизлар уларнинг изларидан эргашувчилармиз”, – деб айтганлар.

Пайғамбар уларга: “Агар мен сизларга ота-боболарингизни унинг устида топган диндан тўғрироқ бир динни келтирган бўлсам-чи?” – деганида, улар: “Албатта, бизлар сизлар элчи қилиб юборилган динни инкор қилувчилармиз”, – дедилар.
Иброҳим отасига ва қавмига қараб: “Мен сизлар ибодат қилаётган маъбудалардан безорман”, – деганини эсланг.
Мен фақат мени яратган Зотга ибодат қиламан. Бас, У мени ҳақ динга ҳидоят қилади.
Лекин уларга ҳақ Қуръон келган пайтда: “Бу сеҳрдир, бизлар уни инкор қилувчилармиз кофирдирмиз”, – дедилар.
Шунингдек, кўплаб зеб-зийнатларни ҳам қилиб қўяр эдик. Зеро, буларнинг барчаси фақат ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳларидир. Охират эса, Роббингиз наздида, тақводорлар учундир.
Албатта, бу шайтонлар уларни йўлдан тўсадилар, бунинг устига ўзларини аниқ ҳидоят топувчилар, деб ҳисоблайдилар.
Бас, агар Биз сизни дунёдан кетказиб вафот эттирсак ҳам, албатта, улардан охиратда интиқом олувчимиз.
Ёки Биз уларга ваъда қилган азобни ҳаётлик чоғингиздаёқ сизга кўрсатамиз. Шубҳасиз, Биз уларга азоб беришга қодирмиз.
Бас, ўзингизга ваҳий қилинган Қуръонни маҳкам тутинг. Албатта, сиз тўғри йўлдасиз!
Албатта, бу Қуръон сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда неъмат хусусида сўраласизлар.
Биз Мусони мўъжизаларимиз билан фиръавн ва унинг зодагонларига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Мусо: “Мен барча оламлар Роббисининг пайғамбариман”, – деди.
Улар мўъжизаларни кўрганларида: “Эй сеҳргар, дуойингни қабул қилиши хусусидаги сенга берган аҳдига биноан Роббингга бизлар учун дуо қил бизларни азобдан халос қилсин, шунда биз албатта, ҳидоят топувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Бас, фиръавн қавмини ерга урди ва улар унга итоат қилдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқлар қавми эдилар.
У фақатгина Биз пайғамбарлик инъом этган бир бандадир. Биз уни отасиз дунёга келтириш билан бани Исроил авлоди учун бир мисол қилдик.
Албатта, Исо қиёмат соати келиши учун бир аломатдир. Бас, сизлар у қиёмат ҳақида асло шубҳа қилманглар. Эй Муҳаммад, Макка аҳлига: “Менга эргашинглар! Мана шу тўғри йўлдир”, – деб айтинг.