Эй Расулим, дарҳақиқат, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Кейин шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни қийинчилик ва мусибатлар билан синовга тутганмиз.
Сиз қидирган ض ر ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
yolvoradilar deb, yolvorishsa edi, ochiqdan-ochiq yolvorib, yolvorib, yolvorib yolvorishsin, Unga yolvormasliklari, quruq tikan-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, дарҳақиқат, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Кейин шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни қийинчилик ва мусибатлар билан синовга тутганмиз.
Кошки, уларга мусибатларимиз келганида тазарру қилсалар эди. Лекин уларнинг қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли қилиб кўрсатиб қўйди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қуруқлик ва денгиз зулматининг офатларидан сизларни ким қутқаради? Ўшанда сизлар устингизда ё ичингизда Унга: “Эй Роббимиз, агар бизни бу фалокатлардан қутқарсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – деб дуо қилар эдингиз”, – деб айтинг.
Роббингизга ёлвориб ва ичингизда дуо қилинглар. Зеро, У ҳаддан ошувчиларни севмайди.
Қайси бир ўлкага пайғамбар юборсак шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни қийинчилик ва мусибатлар билан синовга тутганмиз.
Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.
Ана энди уларни азобга тутдик. Улар эса Роббиларига бўйин эгмадилар ва тавба-тазарру ҳам қилмадилар.
Уларга заҳарли тикандан бошқа таом йўқдир.