ض ح ك
З-ҳ-к
ضَحِك : Хурсандлик сабабли юз/чеҳранинг очилиши ва тишларнинг кўриниб қолишидир. Хурсандлик пайтида тишларнинг кўриниши сабабли олдинги тишларга ضَوَاحِك дейилган. Истиора йўли билан бу сўз масхара қилиш маъносида ҳам ишлатилади. ضَحِكْتُ مِنْهُ /Уни масхара қилдим, дейилади. رَجُلٌ ضُحَكَةٌ : Одамларни масхара қиладиган киши. Ўзи масхара қилинадиган кишига ضُحْكَة дейилади. Аллоҳ буюради: وَكُنْتُمْ مِنْهُمْ تَضْحَكُونَ : Сизлар уларнинг устидан кулар эдингиз (23/Муъминун 110); فَلَمَّا جَاءَهُمْ بِآَيَاتِنَا إِذَا هُمْ مِنْهَا يَضْحَكُونَ : Мусо уларга мўъжизаларимизни келтирганида, улар бирданига бу мўъжизалардан кула бошладилар (43/Зухруф 47); أَفَمِنْ هَذَا الْحَدِيثِ تَعْجَبُونَ * وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ : Шу сўзга ажабланасизларми? * Куласизлар-у, йиғламайсизлар! (53/Нажм 59-60).
Бу сўз мужаррад/соф хурсандлик учун ҳам ишлатилади: وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ مُسْفِرَةٌ * ضَاحِكَةٌ مُسْتَبْشِرَةٌ : Айрим юзлар ўша куни нурафшондир * Кулиб турувчи ва шодмондир (80/Абаса 38-39); فَلْيَضْحَكُوا قَلِيلًا : Оз кулсинлар (9/Тавба 82); فَتَبَسَّمَ ضَاحِكًا مِنْ قَوْلِهَا : (Сулаймон) унинг сўзидан кулиб табассум қилди (27/Намл 19).
Шоир шундай дейди:
تَضْحَكُ الضَّبُعُ لِقَتْلَى هُذَيْلٍ *** وَتَرَى الذِّئْبَ لَهَا يَسْتَهِلُّ -291
291- Сиртлон Ҳузайл ўликлари устидан кулаётир;
Ва бўрининг улар учун увиллаётганини кўрасан.
Бу сўз баъзан фақат ажабланиш маъносида ҳам ишлатилади. Мана шуни айтганлар шу маънони кўзда тутганлар: ضَحِك /Кулиш, инсонга хос бўлиб, ундан бошқа жонзотларда бўлмайди. Шунинг учун Аллоҳ буюради: وَأَنَّهُ هُوَ أَضْحَكَ وَأَبْكَى : Кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир (53/Нажм 43); وَامْرَأَتُهُ قَائِمَةٌ فَضَحِكَتْ : Ўша пайтда тик турган Иброҳимнинг хотини бу хабарни эшитиб кулиб юборди (11/Ҳуд 71). Унинг кулиши қуйидаги оят ишора қилганидек, ажабланиш сабаблидир: قَالُوا أَتَعْجَبِينَ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ : Сен Аллоҳнинг ишидан ажабланасанми? (11/Ҳуд 73). Қуйидаги оят ҳам шунга далолат қилади: قَالَتْ يَا وَيْلَتَى أَأَلِدُ وَأَنَا عَجُوزٌ وَهَذَا بَعْلِي شَيْخًا إِنَّ هَذَا لَشَيْءٌ عَجِيبٌ : Вой, ўлмасам! Мен кампир, бу эрим эса қари чол бўлатуриб, қандай туғаман? Ахир, бу жуда қизиқ нарса, деди (11/Ҳуд 72).
Баъзи муфассирлар ўйлаганидек, оятда келган فَضَحِكَتْ сўзининг тафсири حَاضَتْ /ҳайз кўрди, эмас. Улар ضَحِكَتْ сўзи حَاضَتْ маъносида эканини ва бу; Иброҳим (алайҳиссалом) хотинининг ҳолини баён қилиш ҳамда Аллоҳ таоло аёл кишининг ҳайз кўришини унга башорат берилган боланинг туғилишига ишора қилиб қўйганини билдириш учун эканини айтганлар. Мана, уларнинг фикрича, Иброҳим (алайҳиссалом)нинг хотини ўша пайтда ҳайз кўрди, токи унинг ҳомиладор бўлиши бўлмайдиган иш эмаслиги билинсин. Зеро аёл киши ҳайз кўрар экан, ҳомиладор ҳам бўла олади.
Шоир бир боғни васф қилар экан, шундай дейди:
يُضَاحِكُ الشَّمْسَ مِنْهَا كَوْكَبٌ شَرِقٌ -292
292- Боғдан порлаган бир юлдуз/гул қуёшга кулишмоқда.
Шоир боғнинг нур сочишини кулишга ўхшатган. Шунинг учун чақнаган чақмоққа ضَاحِك дейилади. اَلْحَجَرُ يَبْرُقُ ضَاحِكًا : Тош кулиб (табассум қилиб) ярқирайди. Ёрилган пайтда хурмо куртагига ҳам ضَحِك дейилади. طَرِيقٌ ضَحُوكٌ : Очиқ/аниқ йўл. ضَحِكَ الْغَدِيرُ : Дарё тўлганидан ярқиради. قَدْ أَضْحَكْتُهُ : Уни кулдирдим.