У Зот Ўз раҳмати олдидан ёмғир ёғиши учун хушхабар қилиб шамолларни юборди. Кейин осмондан тоза сув ёғдирдик.
Сиз қидирган ط ه ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 31 та оят мавжуд.
tertemiz, tozalashini, tozalanguncha, tozalanganlari, tozalanganlarni, va tozaroqdir, va tozaladi, va seni tozalajakmiz, to'liq tozalaning, sizni tozalash
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У Зот Ўз раҳмати олдидан ёмғир ёғиши учун хушхабар қилиб шамолларни юборди. Кейин осмондан тоза сув ёғдирдик.
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Бесабаб ташқарига чиқмай уйларингизда қарор топинглар. Кўчага чиққанларингизда эса олдинги жоҳилият давридаги ясанишдек ясанманглар. Намозни мукаммал тўлиқ қилинглар, закотни беринглар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! Эй Пайғамбарнинг хонадон аҳли, Аллоҳ сизлардан нопокликни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, , холос.

Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина рухсат билан киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда киринглар. Лекин чақирилганингизда киринг ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, дарҳол тарқалинглар. Чунки бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан тортинади. Аллоҳ эса ҳақ гапдан тортинмайди. Агарда сизлар Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранглар. Мана шу сизларнинг қалбларингиз ва уларнинг қалблари учун ҳам энг тоза ишдир. Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз умуман мумкин эмасдир. Чунки бу иш Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир.
Бу Қуръонни фақат таҳоратли, пок кишиларгина ушлайдилар.
Эй иймон келтирганлар, қачонки, сизлар Пайғамбар билан ўзаро суҳбатлашишни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан камбағал ва мискинларга садақа беринглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва покизароқдир. Бас, агар садақага бирор нарса топа олмасангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли Зотдир.
Либосларингизни покланг.
Уларнинг устиларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безанган бўладилар ва Роббилари уларни покиза шароб билан суғоради.
Қадри баланд, покиза саҳифалардадир.
У ҳужжат Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар бўлиб уларга покиза саҳифаларни тиловат қилади.