У юзини буриштирди ва юз ўгирди.
Abasa сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,80-сура,42 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
30-жуз,80-сура,42 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
У юзини буриштирди ва юз ўгирди.
Зеро, унинг ҳузурига кўзи ожиз одам келган эди.
Эй Муҳаммад, сиз қаердан ҳам биласиз, эҳтимол, у сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан покланар.
Ёки эслатма олар ва бу эслатма унга фойда берар?!
Аммо бой кимсага эса,
Бас, сиз эътибор бериб у томонга интиляпсиз.
Ҳолбуки, унинг ўз куфридан покланмаслиги сизга зарарли эмас эди.
Аммо олдингизга шошилиб келган,
Ҳамда у Аллоҳдан қўрққан ҳолида келган киши эди.
Бас, сиз ундан чалғимоқдасиз.
Йўқ, бундай қилманг! Албатта, бу Қуръон оятлари эслатмадир.
Бас, ким хоҳласа, уни зикр қилади.
У оятлар Аллоҳ наздида мукаррам саҳифалардадир.
Қадри баланд, покиза саҳифалардадир.
Котиб фаришталар қўлларидадир.
Улар ҳурматланган ва яхшилардир.
Ҳалок бўлгур инсон бунчалар кофир бўлмаса!
Аллоҳ уни қайси нарсадан яратди?!
Бир ҳақир нутфадан яратиб, сўнг уни туғилиш вақтини белгилаб қўйди.
Сўнгра унга туғилишда она қорнидан чиқиш йўлини осон қилди.
Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киргизди.
Сўнгра Ўзи хоҳлаганда, уни яна қайта тирилтиради.
Йўқ, инсон Аллоҳ унга буюрган нарсани ҳануз адо қилмади.
Энди инсон ўзининг таомига ибрат кўзи билан назар солсин!
Биз осмондан сувни мўл-кўл қилиб ёғдирдик.
Сўнгра ерни ўзига хос қилиб ёрдик.
Сўнгра унда донларни ундирдик.
Узум ва кўкатларни ўстирдик.
Зайтун ва хурмоларни ҳам ўстирдик.
Қалин дарахтзорли боғларни пайдо қилдик.
Мева-чева ва ўт-ўланларни ундирдик.
Булар сизларга ва чорва ҳайвонларингизга фойда бўлиши учун.
Бас, қачонки, қулоқларни кар қилувчи қичқириқ келганда,
Ўша кунда киши ўз ака-укасидан қочади.
Яна онаси ва отасидан ҳам қочади,
Хотини ва ўғилларидан ҳам қочади.
Чунки у кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бўлади.
У кунда баъзи юзлар ёруғ бўлади.
Кулувчи ва хурсанд бўлади.
У кунда ғубор босган юзлар ҳам бўлади.
У юзларни қаролик қоплагандир.
Ана улар фисқу фужур қилувчи кофирларнинг ўзидир.