Эй Муҳаммад, ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқловчи қилиб сизга ҳақиқатан, Қуръон китобни нозил қилди. Олдин Таврот ва Инжилни нозил қилган эди.
Сиз қидирган التَّوْرٰية масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 18 та оят мавжуд.
Tavrot, va Tavrotni, Tavrotni, Tavrotda, Tavrotdagi, Tavrot-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқловчи қилиб сизга ҳақиқатан, Қуръон китобни нозил қилди. Олдин Таврот ва Инжилни нозил қилган эди.
Аллоҳ Исога ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатади.
Ҳамда мен ўзимдан олдинги нозил бўлган Тавротни тасдиқ қилувчи ва сизларга айрим ҳаром қилинганларни ҳалол қилиш учун Роббингиздан бир ҳужжат келтирдим. Бас, шундай экан, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат қилингиз!
Эй ўзларига китоб туширилган аҳли китоблар! Нима учун у бизнинг динимизда эди, деб Иброҳим ҳақида тортишасизлар?! Ахир, Таврот ҳам Инжил ҳам ундан кейин нозил қилинган-ку! Шу ҳақда ақл ишлатмайсизларми?!
Таврот китоби нозил қилинмасдан бурун Исроилнинг маълум сабабларга кўра ўзига ҳаром қилганидан ташқари барча таомлар бани Исроил авлодларига ҳалол қилинган эди. Эй Расулим, уларга “Агар сўзингизда ростгўй бўлсангиз, унда Тавротни келтириб, уни ўқиб кўринглар”, – деб айтинг.
Таврот китоби нозил қилинмасдан бурун Исроилнинг маълум сабабларга кўра ўзига ҳаром қилганидан ташқари барча таомлар бани Исроил авлодларига ҳалол қилинган эди. Эй Расулим, уларга “Агар сўзингизда ростгўй бўлсангиз, унда Тавротни келтириб, уни ўқиб кўринглар”, – деб айтинг.
Ичида Аллоҳнинг ҳукмлари бўлган Таврот ўзларининг олдиларида бўла туриб, қандай қилиб сиздан ҳукм сўрайдилар? Ҳақиқатни эшитганларидан кейин эса сиздан юз ўгириб кетадилар. Улар ҳеч ҳам иймон келтирган эмаслар.
Ҳақиқатан, Биз ичида ҳидоят ва нур бўлган Тавротни нозил қилдик. Аллоҳга таслим бўлган пайғамбарлар у китоб билан яҳудийларга ҳукм қилар эдилар. Аллоҳнинг китобини муҳофаза этишга масъул қилинган илоҳий билим эгалари бўлган Роббонийлар ва яҳудий уламолар ҳам шундай ҳукм қилиб, ўзлари унга гувоҳ бўлганлар. Шундай экан, ҳукм чиқаришда одамлардан қўрқманглар. Фақат Мендан қўрқинглар ҳамда оятларимни ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотиб юборманглар. Кимки Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилмас экан, ана ўшалар айнан кофир кимсалардир.
Пайғамбарларнинг изларидан эса ўзидан олдин нозил қилинган Тавротни тасдиқловчи қилиб, ортидан Марям ўғли Исони юбордик. Унга ичида нур ва ҳидоят бўлган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлайдиган ҳамда Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ҳидоят манбаи ва панду насиҳат бўлган Инжилни бердик.
Пайғамбарларнинг изларидан эса ўзидан олдин нозил қилинган Тавротни тасдиқловчи қилиб, ортидан Марям ўғли Исони юбордик. Унга ичида нур ва ҳидоят бўлган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлайдиган ҳамда Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ҳидоят манбаи ва панду насиҳат бўлган Инжилни бердик.
Агар улар Тавротга, Инжилга ва Роббилари томонидан уларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилганларида эди, тепаларидан ҳам, оёқ остиларидан ҳам ризқ еган бўлар эдилар. Шу билан бирга, уларнинг орасида ҳаддан ошмаган адолатли тоифа ҳам бор. Лекин улардан аксариятининг қилаётган ишлари жуда ёмондир.
Эй Расулим, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Тавротга, Инжилга ва Роббингиз томонидан сизларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилмагунингизгача аниқ бир дин устида эмассизлар”, – деб айтинг. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Шундай экан, кофир қавмлар учун қайғурманг.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.
У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммий – Расул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.
Шубҳасиз, Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини сотиб олди. Албатта, унинг эвазига улар учун жаннатни беради. Аллоҳ йўлида жанг қилиб, ўлдирадилар ва ёки ўлдириладилар. Бу Тавротда ҳам Инжилда ҳам Қуръонда ҳам Унинг зиммасидаги ҳақ бўлган ваъдадир. Аллоҳдан кўра аҳдига вафодорроқ ким бор?! Шундай экан, эй мўминлар, бу келишган савдоларингиздан хурсанд бўлинглар. Ана шунинг ўзи катта ютуқдир.
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлган мўминлар кофирларга қаттиқ, ўз ораларида мўминларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни доимо Аллоҳдан фазл ва розилик истаб, руку ва сажда ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда изларидан қолган белгилар бордир. Мана шу сифатлар уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, гўё уруғини ёриб чиқиб, қувватга кирадиган, йўғонлашиб ўз новдасида тик турадиган ва деҳқонларни ҳайрон қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу мўминларнинг кучайиши сабабли кофирларнинг жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улкан ажрни ваъда қилди.
Эй Муҳаммад, Марям ўғли Исо: “Эй бани Исроил авлоди, мен Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбариман. Мен ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман”, – деганини эсланг. Бас, қачонки, Исо уларга пайғамбарлигига доир кўплаб ҳужжатларни келтиргач, улар “бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмай кўтара олмаган кимсаларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят қилмайди.