У туфайли Ўзининг ризосига эргашган кишиларни омонлик йўлига етаклайди. Ҳамда Ўз изни иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқаради ва тўғри йўлга бошлайди.
Сиз қидирган ظ ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 315 та оят мавжуд.
zulmatlar, qorong'ulik cho'kkanda, zolimlar, zolim edingiz, zulm qildingiz, bizga zulm qilmoqda, zulm qilmoqdalar, zolimlar, zulm qilganlarning, zolimlar sifatida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У туфайли Ўзининг ризосига эргашган кишиларни омонлик йўлига етаклайди. Ҳамда Ўз изни иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқаради ва тўғри йўлга бошлайди.
Албатта, мен гуноҳимни ва гуноҳингни устингга олиб, оқибатда жаҳаннам аҳлидан бўлиб кетишингни хоҳлайман. Ҳа, золимларнинг жазоси шудир.
Кимки, қилган бу зулмидан кейин тавба қилса ва ўзини ўнглаб тузатиб олса, албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Биз уларга Тавротда жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва бошқа жароҳатлар учун қасос олинади, деб, ёзиб қўйдик. Кимки у қасосни садақа қилиб кечиб юборса, у ўз гуноҳларини ўчирувчи каффоратдир. Кимки Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилмас экан, ана ўшалар айнан золим кимсалардир.
Эй иймон келтирганлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст қилиб олманглар. Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сиздан кимки уларни дўст тутса, демак, у, албатта, улардан биридир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни тўғри йўлга бошламайди.
Аллоҳ бу Марям ўғли Масиҳдир, деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ваҳоланки, Масиҳ уларга: “Эй бани Исроил авлодлари, менинг ҳам Роббим сизларнинг ҳам Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деган эди. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгандир ва жойи дўзахдир. Золимлар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар йўқдир.
Агар у икки шоҳиднинг гуноҳ иш қилиб хиёнат қилганлиги фош бўлиб қолса, унда уларнинг ўринларига мерос олишга ҳақи бўлган кимсалардан бошқа икки нафар муносиброқ киши гувоҳликка туради. Улар ҳам: “Бизнинг гувоҳлигимиз шоҳидлик учун у икковининг гувоҳлигидан кўра тўғрироқдир. Биз ҳаддимиздан ошмаганмиз акс ҳолда, биз бешак золимлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.
Осмонлару Ерни яратган, қоронғиликлар ва ёруғликни пайдо қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Шундан кейин ҳам куфр келтирган кимсалар Роббиларига бошқаларни тенглаштирмоқдалар.
Аллоҳнинг шаънига нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, золимлар нажот топмайдилар.
Аллоҳнинг шаънига нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Шубҳасиз, золимлар нажот топмайдилар.
Эй Расулим, уларнинг айтаётган гаплари, албатта, сизни хафа қилаётганини билиб турибмиз. Улар аслида сизни ёлғончига чиқармаяптилар, лекин бу золимлар Аллоҳнинг оятларига қарши чиқмоқдалар.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар зулматлар тубида маънан кардирлар – эшитмайдилар, соқовдирлар – гапира олмайдилар. Аллоҳ хоҳлаган кишини адаштиради ва хоҳлаган кишини тўғри йўлда барқарор қилиб қўяди.
Шундай қилиб, зулм қилган қавмларнинг кети қирқилди. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Эй Расулим, яна уларга: “Қани, менга хабар беринглар-чи, Аллоҳнинг азоби бирдан ёки очиқчасига келиб қолса, золим қавмлардан бошқаси ҳалок қилинармиди?!” – деб айтинг.
Эй Расулим, Роббиларининг ризолик юзини истаб эртаю кеч дуода бўлаётган кимсаларни ёнингиздан ҳайдаманг. Уларнинг қилган амалларининг ҳисоботи хусусида сизнинг зиммангизда ҳеч нарса йўқ. Шунингдек, сизнинг қилган амалингиз ҳисоботи хусусида уларнинг зиммаларида ҳеч нарса йўқдир. Уларни ҳайдаб, золим кимсалардан бўлиб қолманг.
Эй Расулим, уларга: “Агар сизлар тез бўлишни хоҳлаётган азобнинг ҳукми менда бўлганда эди, унда мен билан сизнинг орангиздаги иш аллақачон ниҳоясига етарди”, – деб айтинг. Аллоҳ золим кимсаларнинг қилмишларини яхшироқ билувчидир.
Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузуридадир. Ундан бошқаси уларни билмайди. У Зот қуруқлик ва денгиздаги барча нарсаларни билади. Бирор бир барг узилиб тушса ҳам, уни билади. Ҳатто Ер қаъридаги қоронғиликларда бир уруғ ҳам, хўлу қуруқ – барча мавжудотлар ҳам аниқ китоб бўлган Лавҳ ул-Маҳфузда ёзиб қўйилгандир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қуруқлик ва денгиз зулматининг офатларидан сизларни ким қутқаради? Ўшанда сизлар устингизда ё ичингизда Унга: “Эй Роббимиз, агар бизни бу фалокатлардан қутқарсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – деб дуо қилар эдингиз”, – деб айтинг.
Эй Расулим, оятларимизга масхара қилиб шўнғиётган кимсаларни кўрсангиз, то бундан тийилиб бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улардан юз ўгиринг. Агар шайтон сизни юз ўгиришдан унуттириб қўйса, эслагандан кейин золим қавмлар билан бирга ўтирманг.
Иймон келтирган ва иймонларини зулм билан аралаштирмаган кимсалар ана ўшалар учун ҳақиқий омонлик бор, ҳамда улар тўғри йўлни топганлардир.