Аллоҳ Ўзи қиладиган бирор нарсасидан сўралмайди, аксинча, у бандалар қилган ишларидан сўраладилар.
Сиз қидирган ف ع ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 108 та оят мавжуд.
qilmadingizsa, qila olmaysiz, qani qiling, qilmas edilar, qiluvchi, qilganingiz, qilsangiz, qilsa, qilishlarida, qiladi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ Ўзи қиладиган бирор нарсасидан сўралмайди, аксинча, у бандалар қилган ишларидан сўраладилар.
Улар қайтиб келиб: “Бизнинг илоҳларимизни ким бундай қилди? Ким бўлса ҳам у золимлардан экан”, – дедилар.
Иброҳимни олиб келишгач унга: “Эй Иброҳим, илоҳларимизни сен шундай қилдингми?” деб сўрадилар.
Иброҳим уларга: “Йўқ, бу ишни уларнинг мана бу катталари қилди. Қани, агар гапира олсалар улардан сўраб кўринглар-чи!” – деди.
Кейин золим подшоҳ Намруд бошчилигидаги мушриклар: “Агар Иброҳимга қарши бирор иш қилувчи бўлсангиз, уни оловда ёқиб юборинглар! Бу ишни қилиш билан илоҳларингизга ёрдам қилинглар!” – дедилар.
Яна уларни Бизнинг амримиз билан одамларни тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар қилдик. Шунингдек, уларга яхши амаллар қилишни, намозни тўлиқ адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар, фақат Бизгагина ибодат қилувчи бўлдилар.
Кейин адолатли ҳукм чиқариш учун уни Сулаймонга ўргатдик. Ҳар иккисига ҳикмат ва илм бердик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. Буларни Биз қилган эдик.
Биз у кунда осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўрагандек ўраб, аввал қандай яратган бўлсак, уни яна ўша ҳолга қайтарамиз. Бу Бизнинг зиммамиздаги ваъда бўлиб, албатта, Биз буни қилувчимиз.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Албатта, Аллоҳ нимани хоҳласа ўшани қилади.
Эй Расулим, осмонлардаги ва Ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар ва барча жониворлар ҳамда инсонларнинг кўпчилиги ёлғиз Аллоҳга сажда қилаётганини кўрмадингизми? Одамларнинг кўпчилигига эса куфр келтирганлари учун азоб ҳақ бўлган эди. Аллоҳ кимни хор қилса, бас, уни азиз қилувчи йўқдир. Албатта, Аллоҳ нимани хоҳласа ўшани қилади.
Эй иймон келтирганлар, руку ва сажда қилинглар ҳамда ёлғиз Роббингизга ибодат қилинглар. Ҳамда доимо яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз.
Улар ҳақдорларга закотни адо қилувчилардир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳга осмонлар ва Ердаги бор жонзот ҳамда саф тизилган қушлар тасбеҳ айтишини кўрмадингизми? Ҳар бири ўз дуосини ва тасбеҳини билади. Аллоҳ эса, уларнинг қилаётган барча ишларини билувчидир.
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилмайдилар. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдилар. Ҳамда зино қилмайдилар. Кимки мана шу гуноҳлардан биронтасини қилса, уқубатга дучор бўлади.
Кейин бир одамни ўлдириб қиладиган ишингни қилиб қўйдинг. Сен жуда ношукр кимсалардансан.
Кейин бир одамни ўлдириб қиладиган ишингни қилиб қўйдинг. Сен жуда ношукр кимсалардансан.
Кейин бир одамни ўлдириб қиладиган ишингни қилиб қўйдинг. Сен жуда ношукр кимсалардансан.
Мусо унга: “Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим”,– деди.
Улар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни ана шундай қилганларини кўрганмиз”, – дедилар.
Шоирлар ўзлари қилмайдиган нарсаларни шеър қилиб айтиб юрадилар.