Эй Расулим, асло улардан ўлган бирор кишига жаноза намозини ўқиманг ва дуо қилиш учун қабри бошида ҳам турманг! Чунки улар дунё ҳаётида Аллоҳга ва Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Сиз қидирган ق ب ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
uning qabri, qabrlarda, qabrlar, maqbara, qabrga qo'ydirdi, qabrlarning, qabrlarni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, асло улардан ўлган бирор кишига жаноза намозини ўқиманг ва дуо қилиш учун қабри бошида ҳам турманг! Чунки улар дунё ҳаётида Аллоҳга ва Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Албатта, қиёмат соати, шубҳасиз, келувчидир ва албатта, Аллоҳ қабрдагиларнинг барчасини тирилтиради.
Тириклар билан ўликлар ҳам баробар бўлмайди. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳақни эшиттиради. Эй Муҳаммад, сиз қабрлардаги ўлик кимсаларга эшиттира олувчи эмассиз.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутманглар. Худди барча кофирлар қабр эгаларининг қайта тирилишларидан ноумид бўлганларидек, улар ҳам охиратдан ноумид бўлгандирлар.
Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киргизди.
Қабрлар ағдарилганида,
Ахир, у билмайдими, қиёмат бўлиб, қабрларнинг ичидаги нарсалар ташқарига чиқарилганида,
Ҳатто мақбараларингизнинг сони кўплиги билан фахрланишгача бордингиз.