Ўшанда Биз: “Байт ул-Мақдисдаги шу қишлоққа кириб боринглар ва у ердаги хоҳлаган нарсалардан бемалол тановул қилаверинглар. Дарвозадан эса сажда қилган ҳолда киринглар ва кириб боришда “Ҳитта – Роббим бизни афв эт”, – деб айтинглар, шунда хатоларингизни кечирамиз ва яхшилик қилувчи муҳсин кимсаларга неъматларимизни зиёда қилиб берамиз”, – деганимизни ҳам эсланглар.

