Яна Унинг аломатларидан бири – сизлар сокинлик топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда муҳаббат ва меҳр пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибратлар бордир.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яна Унинг аломатларидан бири – сизлар сокинлик топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда муҳаббат ва меҳр пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибратлар бордир.
Унинг белгиларидан яна бири – кечаси ва кундузи ухлашларингиз ҳамда кундузлари Унинг фазлидан исташингиздир. Албатта, бунда ҳақни эшитадиган қавм учун ибратлар бордир.
Яна Унинг белгиларидан бири – сизларга момақалдироқдан қўрққан ва ёмғир ёғишидан умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатиши ва осмондан сув ёғдириб, у билан ерни сувсизликдан ўлганидан сўнг тирилтиришидир. Албатта, бунда ақл юргизадиган қавм учун далиллар бордир.
Унинг белгиларидан яна бири – осмон ва Ер Унинг амри билан фазода устунсиз муаллақ туришидир. Сўнгра қиёматда У сизларни қабрда ётган ерларингиздан бир бор чақириши билан барчангиз бирдан тирилиб чиқасизлар.
Аллоҳ сизларга ўзингиздан бир мисол келтирди. Сизлар учун қўлларингиз эгаллаган қулларингиздан Биз сизларга ризқ қилиб берган мол-мулкка шерик бўлиб олувчилар бормидирки, сизлар унда мол-мулкингизни тасарруф қилишда қулларингиз билан баробар бўлсангиз. Ахир сиз улар ҳақида ҳам ўз ҳақингизда қўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундай батафсил баён қиламиз.
Бас, эй Муҳаммад, юзингизни доимо тўғри бўлган Ислом динида тутинг. Аллоҳнинг инсонларни унинг устида яратган табиий хилқатини сақланглар. Аллоҳнинг яратган махлуқотларида ўзгартириш йўқдир. Энг тўғри дин шудир! Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар.
Бас, эй Муҳаммад, юзингизни доимо тўғри бўлган Ислом динида тутинг. Аллоҳнинг инсонларни унинг устида яратган табиий хилқатини сақланглар. Аллоҳнинг яратган махлуқотларида ўзгартириш йўқдир. Энг тўғри дин шудир! Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар.
Унга ўзингизни топширган ҳолларингизда динини маҳкам тутинглар ва Ундан қўрқинглар ҳамда намозни мукаммал адо этинглар, мушриклардан бўлманглар.
Аллоҳ хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиши ва хоҳлаганининг ризқини тор қилишини кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирувчи қавмлар учун ибратлар бордир!
Аллоҳ томонидан қайтарилиши мумкин бўлмайдиган қиёмат куни келмасдан олдин юзингизни тўғри дин бўлган Исломга тутинг. Ўша кунда мўминлар билан кофирлар бўлиниб кетадилар.
Аллоҳ томонидан қайтарилиши мумкин бўлмайдиган қиёмат куни келмасдан олдин юзингизни тўғри дин бўлган Исломга тутинг. Ўша кунда мўминлар билан кофирлар бўлиниб кетадилар.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам пайғамбарларни ўз қавмларига юборганмиз. Бас, элчиларимиз уларга аниқ ҳужжатларни келтирганлар. Жиноят қилганлардан эса интиқом олганмиз. Мўминларга ғалаба бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган.
Қиёмат соати қоим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар дунё ҳаётида бир соатдан ортиқ турмаганларига доир қасам ичадилар. Улар дунёда ҳам мана шундай ҳақдан юз ўгирувчи эдилар.
Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Эй ўғилчам, намозни тўлиқ адо эт, одамларни яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган турли балоларга сабр қил. Албатта, мана шу амаллар ишларнинг пухтасидандир.
Балки кимлардир: “Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб олган”, – деб айтарлар?! Йўқ, бу Қуръон сиздан олдин бирор огоҳлантирувчи келмаган қавмни огоҳлантиришингиз учун Роббингиз томонидан нозил қилинган ҳақиқатдир. Шояд, улар бу Қуръон туфайли ҳидоят топсалар.
Эй Расулим, албатта, Роббингизнинг Ўзи қиёмат кунида одамлар ўзаро ихтилоф қилган нарсалари ҳақида ажрим қилади.
Ўшанда улардан бир тоифаси: “Эй Ясриб аҳли, сизлар учун бу қадар кучли ёвга қарши туриш имкони йўқдир, бас, ўз орқангизга қайтиб кетинглар”, – деди. Улардан яна бир гуруҳи эса: “Уйларимиз очиқ-сочиқ қолди”, – деб Пайғамбардан рухсат сўрадилар. Ҳолбуки, уларнинг уйлари очиқ-сочиқ эмас эди. Улар фақат жанг майдонидан қочишни хоҳлардилар.
Бесабаб ташқарига чиқмай уйларингизда қарор топинглар. Кўчага чиққанларингизда эса олдинги жоҳилият давридаги ясанишдек ясанманглар. Намозни мукаммал тўлиқ қилинглар, закотни беринглар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! Эй Пайғамбарнинг хонадон аҳли, Аллоҳ сизлардан нопокликни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, , холос.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Мен сизларга фақат битта нарсани насиҳат қиламан. Холис Аллоҳ учун иккита-иккита ва битта-битта туриб, бир фикр қилиб кўринглар. Соҳибингиз Муҳаммадда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга юборилган бир огоҳлантирувчи пайғамбардир, , холос”, – деб айтинг.