Шунда Сулаймоннинг амридаги кучли жинлардан бўлган ифрит: “Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман”, – деди.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунда Сулаймоннинг амридаги кучли жинлардан бўлган ифрит: “Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман”, – деди.
Уни эса Аллоҳдан бошқага ибодат қилган нарсаси мусулмон бўлишдан тўсиб қўйган эди. Чунки у кофирлар қавмидан эди.
Солиҳ: “Эй қавмим, нима учун сизлар яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқяпсиз?! Аллоҳдан хатоларингиз учун мағфират сўрасангиз бўлмайдими! Шояд, шунда раҳм қилинасизлар”, – деди.
Улар: “Эй Солиҳ, бошимизга тушган мусибатларга сен ва сен билан бирга бўлган мўминларнинг касофатидан деб бадгумон бўлдик”, – дедилар. Солиҳ уларга: “Бошингизга тушган бахтсизлигингиз Аллоҳдан. Аксинча, сизлар имтиҳон қилинаётган қавмдирсиз”, – деди.
Бас, қилган макрларининг оқибати қандай бўлганига назар солинг. Биз уларни ва қавмларининг барчасини ер билан яксон қилдик.
Ана, зулм қилганлари туфайли уларнинг уйлари ҳувиллаб ётибди. Албатта, бунда биладиган қавм учун катта ибрат бордир.
Эй Расулим, Лутни ҳам ёдга олинг. Вақтики у ўз қавмига: “Сизлар кўра билиб туриб фаҳш ишларни қиласизларми?!” – деди.
Сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват билан келасизларми?! Йўқ, сизлар жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Ёки осмонлар ва Ерни яратган ҳамда сизлар учун осмондан сув тушириб, у билан гўзал боғларни ўстирган Зот яхшироқми?! Сизларда у боғларнинг дарахтини ўстириш қудрати бўлмаган эди. Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Йўқ, улар Аллоҳга ўзгаларни тенглаштирадиган қавмдирлар!
Биз одамлар ором олиши учун кечани пайдо қилганимизни ва кундузни ёруғ қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун катта ибратлар бордир.
Эй Расулим, Аллоҳга иймон келтирадиган қавм учун сизга Мусо ва фиръавннинг хабаридан ҳақиқатни тиловат қилиб берамиз.
Бас, у қўрқувга тушиб, атрофни аланглаган ҳолда у ердан чиқиб кетди. Аллоҳга илтижо қилиб: “Эй Роббим, менга бу золим қавмлардан нажот бергин”, – деди.
Кейин, қизлардан бири ҳаё билан юриб келиб: “Отам бизларга қўйларимизни суғориб берганинг ҳақини бериш учун сени чақирмоқда”, – деди. Сўнгра, Мусо Шуъайб пайғамбарнинг ҳузурига келиб, унга ўз қиссасини, сўзлаб берди. Шуъайб Мусога “Энди, қўрқма, сен золимлар қавмидан қутулдинг”, – деди.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Қўл-қанотингни бу мўъжизалардан қўрқиб кетсанг, қўлтиғингга қисиб ол у яна ўз ҳолига қайтади. Мана бу икки асо ва қўл мўъжизаси Роббинг томонидан фиръавн ва унинг зодагонларига икки далилдир. Ҳақиқатан, улар фосиқлар қавми эди.
Уларни дўзахга чорлайдиган йўлбошчилар қилиб қўйдик. Қиёмат кунида ҳам уларга ёрдам берилмайди.
Биз бу дунёда ҳам уларга лаънатни эргаштириб қўйдик. Қиёмат кунида ҳам улар қабиҳ кимсалардандир.
Биз Мусога нидо қилган пайтда сиз Тур тоғининг ёнида бўлмагансиз. Лекин Роббингиз томонидан раҳмат бўлиб, сиздан олдин бирор огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни охиратдан огоҳлантириш учун пайғамбар бўлдингиз. Шоядки, улар бундан эслатма олсалар.
Бас, агар сизга жавоб бера олмасалар, унда билингки, улар фақатгина ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар. Аллоҳ томонидан ҳидоят топмай ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам адашганроқ одам борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди.
Ахир, Биз унга гўзал жаннат ваъдасини ваъда қилган ва унга эришган киши, ўткинчи дунё ҳаёти матоҳидан уни озгина фойдалантириб, сўнгра қиёмат кунида мангу азобга ҳозир қилинувчи кимса каби бўлардими?!