Улар тунларини Роббилари учун сажда қилган ва тик турган ҳолларида бедор ўтказадиган кимсалардир.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар тунларини Роббилари учун сажда қилган ва тик турган ҳолларида бедор ўтказадиган кимсалардир.
Шубҳасиз, у энг ёмон маскан ва энг ёмон мақомдир.
Улар ҳайру эҳсон қилганларида исроф ҳам, зиқналик ҳам қилмайдилар. Шу иккисининг ўртасида мўтадил йўл топадилар.
Бу гуноҳларни қилганларга қиёмат кунида азоб бир неча баробар орттириб берилади ва у ерда хорланган ҳолида мангу қолади.
Мўминлар у ерда абадий қоладилар. У энг гўзал маскан ва энг гўзал мақомдир.
Эй Муҳаммад, Роббингиз Мусога нидо қилиб: “Золим қавмларга даъват учун боргин”, – деганини эсланг.
Аллоҳ Мусога: “Фиръавннинг қавмига бор, улар Мендан қўрқмайдиларми?!” – деган эди.
Хазиналар ва гўзал маскандан ҳам айирдик.
Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Нимага ибодат қиляпсизлар?” – деди.
Нуҳ қавми ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Шунда Нуҳ: “Эй Роббим, қавмим мени ёлғончига чиқарди”, – деди.
Лут қавми ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Ҳамда Роббингиз сизлар учун яратган жуфтларингизни тарк қиласизлар шундайми?! Йўқ, сизлар ҳаддидан ошган қавмдирсизлар.
Ҳамда тўғри тарози билан тортинглар!
У сизни намоз учун тураётган вақтингизда кўриб турадиган Зотдир.
Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, ва қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Бу мўъжизалар фиръавн ва унинг қавмига олиб борадиган тўққиз мўъжиза ичидадир. Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, ва қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Бу мўъжизалар фиръавн ва унинг қавмига олиб борадиган тўққиз мўъжиза ичидадир. Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар.
Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ҳам кўрдим. Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаяптилар.
Шунда Сулаймоннинг амридаги кучли жинлардан бўлган ифрит: “Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман. Албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман”, – деди.