Дарвоқе, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларга: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқдир. Ахир, Унинг азобидан қўрқмайсизларми?” – деди.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Дарвоқе, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларга: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқдир. Ахир, Унинг азобидан қўрқмайсизларми?” – деди.
Дарвоқе, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларга: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, сизлар учун Ундан бошқа илоҳ йўқдир. Ахир, Унинг азобидан қўрқмайсизларми?” – деди.
Шунда унинг қавмидан кофир бўлган зодагонлар: “Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. Лекин сизлардан устун бўлмоқчи. Агар Аллоҳ пайғамбар юборишни истаса эди, уларни фаришталар қилиб туширган бўлар эди. Нуҳнинг бу сўзларини аввалги ота-боболаримиздан эшитмаганмиз”, – дедилар.
Энди, қачонки ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кемага жойлашиб олгач: “Бизларга золим қавмлардан нажот берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айт.
Унинг қавмидан куфр келтирган кимсалар, охиратга дуч келишни инкор қилганлар ва Биз дунё ҳаётида бадавлат қилиб қўйган кимсалар: “Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади”,– дедилар.
Кейин, ҳақиқатан, ҳам уларни даҳшатли бир қичқириқ тутди. Биз эса уларни хазонга айлантирдик. Золим қавмларга ҳалокат бўлсин!
Кейин кетма-кет пайғамбарлар юбордик. Ҳар сафар бирор умматга ўз пайғамбари келса, уни ёлғочига чиқардилар. Бас, Биз уларни бирин-кетин ҳалок қилдик ва уларни одамлар оғзида айланиб юрадиган гапларга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлсин!
Уларни даъват учун фиръавн ва унинг зодагонларига юбордик. Улар эса такаббурлик қилдилар. Улар катта кетган қавм эдилар.
Фиръавн ва унинг зодагонлари даъватни эшитгач: “Худди ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон келтирамизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми бизларга қулдирлар”, – дедилар.
Албатта, сиз уларни, фақат тўғри йўлга даъват қилмоқдасиз.
Эй Роббим, ўшанда мени у золимлар қавми ичида қилмагин!.
Улар: “Эй Роббимиз, бахтсизлигимиз бизларга устун келди ва биз, шубҳасиз, адашган қавмлар эдик”, – дейдилар.
Шундай кишилар борки, уларни тижорат ҳам савдо-сотиқ ишлари ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўлиқ адо қилишдан ва закот беришдан чалғита олмайди. Улар юраклар ва кўзлар у ерда изтиробга тушиб қоладиган қиёмат кунидан қўрқадилар.
Дарҳақиқат, Биз баён қилувчи оятларни нозил қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга бошлайди.
Эй мўминлар, намозни тўлиқ адо қилинглар, ҳақдорларга закотни беринглар ва Расулга итоат этинглар, шояд, шунда раҳм қилинсангизлар.
Куфр келтирган кимсалар: “Бу Қуръон фақат Муҳаммад уни тўқиб олган бир уйдирмадир. Бу ишда унга бошқа қавмлар ёрдам берганлар”, – дедилар. Дарҳақиқат улар бу сўзлари билан зулм ва ёлғон келтирдилар.
Шунда улар: “Эй пок Роббимиз, бизлар учун Сендан ўзга дўстлар тутиш мумкин эмас эди. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини дунёда турли неъматлар билан баҳраманд қилиб қўйдинки, ҳатто улар Сени эслашни ҳам унутдилар ва ҳалокатга учраган қавм бўлдилар.
Пайғамбар: “Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг қавмим бу Қуръонни тарк қилдилар”, – деди.
Сўнгра уларга: “Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган фиръавн қавмига боринглар”, – дедик. Улар куфрларидан қайтмагач уларни денгизга ғарқ қилиб қириб юбордик.
Пайғамбарларини инкор қилган Нуҳ қавмини ҳам тўфонда ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун ибрат қилиб қўйдик. Шу билан бирга, бундай золимлар учун охиратда ҳам аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.