Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Сизлар берилиб сиғинадиган бу ҳайкаллар нимадир?!” – деди.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Сизлар берилиб сиғинадиган бу ҳайкаллар нимадир?!” – деди.
Яна уларни Бизнинг амримиз билан одамларни тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар қилдик. Шунингдек, уларга яхши амаллар қилишни, намозни тўлиқ адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар, фақат Бизгагина ибодат қилувчи бўлдилар.
Лутга эса ҳикмат ва илм бердик. Уни нопок ишлар қилган қишлоқ аҳлидан қутқардик. Дарҳақиқат, улар ёмон фосиқлар қавми эдилар.
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм устидан ғалаба бердик. Дарҳақиқат, улар ёмон қавм эдилар. Бас, уларнинг барчасини тўфонда ғарқ қилиб юбордик.
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм устидан ғалаба бердик. Дарҳақиқат, улар ёмон қавм эдилар. Бас, уларнинг барчасини тўфонда ғарқ қилиб юбордик.
Довуд ва Сулаймон пайғамбарларнинг экинзор хусусида ҳукм қилган пайтини эсланг. Ўшанда кечаси у ерга қавмнинг қўйлари кириб пайҳон қилиб кетган эди. Биз уларнинг чиқарган ҳукмига гувоҳ эдик.
Шубҳасиз, мана шу Қуръонда ибодат қилувчи қавмлар учун аниқ ўгит бордир.
Ҳақ йўлдан бўйин товлаб, бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун юрадиганлари ҳам бор. Ундайлар учун бу дунёда шармандалик бор, қиёмат кунида эса унга ёниш азобини тоттирамиз.
Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат кунида иймон келтирган кимсалар, яҳудий динида бўлганлар, собиийлар деб аталган эътиқодда бўлганлар, насроний динида бўлганлар, мажусий оташпарастлар ва ширк келтирганларнинг ораларида, албатта, ҳукм қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага шоҳиддир.
Эй Муҳаммад, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини белгилаб бериб: “Менга ҳеч нарсани шерик қилма ва Менинг уйимни тавоф қилувчилар, намозда қоим турувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун поклагин”, деганимизни эсланг.
Улар Аллоҳ зикр қилинганида қалблари титрайдиган, ўзларига етган кулфатларга сабр қиладиган, номозни тўлиқ адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиган кимсалардир.
Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар, одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Барча ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир.
Эй Муҳаммад, агар улар сизни ёлғончига чиқарсалар, улардан олдин Нуҳнинг қавми, Од ва Самуд қабилалари ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар.
Улар Иброҳимнинг қавми ва Лут пайғамбарнинг қавмини ҳам ёлғончига чиқарган эдилар.
Улар Иброҳимнинг қавми ва Лут пайғамбарнинг қавмини ҳам ёлғончига чиқарган эдилар.
Шунингдек, илм берилган зотларни эса бу Қуръонни Роббингиз томонидан келган ҳақиқат эканини билиб кейин унга иймон келтиришлари ва диллари у билан ихлосли бўлиши учун қилди. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилувчидир.
Биз ҳар бир умматга ўзига хос шариат қилиб ибодат шаклини қилдик ва улар унга амал қилувчидирлар. Бас, эй Расулим, улар сиз билан бу ишда асло тортишмасинлар. Уларни Роббингизнинг йўлига даъват қилинг. Шубҳасиз, сиз тўғри йўлдасиз.
Аллоҳ сизлар ихтилоф қилган нарсалар ҳақида қиёмат куни орангизда ҳукм чиқаради.
Аллоҳ йўлида ҳаққоний жидду жаҳд қилинглар. У сизларни шу муқаддас дин учун танлаб олди ва динда сизларга бирор танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг дини бўлган Исломни маҳкам тутинглар. Токи қиёмат кунида пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши, сизлар эса қолган одамларга гувоҳ бўлишингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизларни олдинги самовий китобларда номлаганидек, мана бу Қуръонда ҳам мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закотни беринглар ҳамда Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир. Бас, У Зот қандай яхши Хожа ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчидир!
Кейин сизлар қиёмат кунида, албатта, қайта тириласизлар.