Эй Муҳаммад, уларга: “Қани, айтингчи, агар Аллоҳ кечани сизларга қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга бирор ёруғликни келтира олади? Ахир, ибрат олиб эшитмайсизларми?!” – деб айтинг.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қани, айтингчи, агар Аллоҳ кечани сизларга қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга бирор ёруғликни келтира олади? Ахир, ибрат олиб эшитмайсизларми?!” – деб айтинг.
Яна уларга: “Қани, айтингчи, агар Аллоҳ кундузни сизларга қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга ором оладиган кечани келтира олади? Ахир, тафаккур қилиб кўрмайсизларми?!” – деб айтинг.
Албатта, Қорун Мусо пайғамбарнинг қавмидан эди. Бас, у қавмларга такаббурлик қилди. Биз унга калитларини кўтариб юришда бир гуруҳ бақувват одамларга ҳам оғирлик қиладиган хазиналарни берган эдик. Ўшанда қавми унга: “Жуда ҳовлиқиб кетма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққан кимсаларни севмайди”, – деди.

Кейин Қорун қавмининг олдига зебу зийнати билан чиқиб келди. Ўткинчи дунё ҳаётини истайдиган кимсалар: “Эҳ, қани, энди бизларга ҳам Қорунга берилган нарсалар берилса эди. Ростдан ҳам у улкан насиба эгасидир”, – дедилар.
Албатта, улар ўзларининг гуноҳ юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқаларнинг юкларини ҳам кўтарадилар. Албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган ёлғонлари тўғрисида сўраладилар.
Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Иброҳим пайғамбар ҳам ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар. Агар билсангиз, мана шу сиз учун яхшидир”,– деди.
Бас, Иброҳимга қавмининг жавоби фақат: “Уни ўлдиринглар ёки оловда куйдиринглар”, – дейиш бўлди. Сўнгра Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун катта ибратлар бордир!

Иброҳим уларга: “Сизлар фақат ўткинчи дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингиз учун Аллоҳдан бошқа бутларни илоҳ қилиб олдингиз. Сўнгра қиёмат кунида баъзи йўлбошчиларингиз баъзи эргашувчиларингиздан тонади, айримларингиз айримларини лаънатлайди. Борар жойингиз дўзах бўлиб, у жойда сизларга ёрдам берувчилар бўлмайди.
Лут ўз қавмига: “Албатта, сизлар шундай фаҳш ишни қиляпсизларки, сизлардан олдин оламлардан ҳеч кимда бу бўлиб ўтмаган эди”, – деди.
Ҳақиқатан, ҳам сизлар хотинларингизни қўйиб яқинлик учун эркакларга келяпсизлар, йўлтўсарлик қиляпсизлар, йиғилишларингизда хунук ишларни амалга оширяпсизлар. Шунда Лут қавмининг унга жавоби фақат: “Агар даъвоингда ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир”, – дейишдан иборат бўлди.
Шунда Лут нидо қилиб: “Эй Роббим, бу бузғунчи қавмларга қарши Ўзинг менга нусрат бер”, – деди.
Биз ақл ишлатадиган қавмларга ибрат бўлсин, деб у қишлоқлардан аниқ белги қолдирганмиз.
Мадян қавмига эса биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. Шуъайб қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар бир кун, албатта, келадиган охират кунидан умидвор бўлинглар. Ҳамда Ер юзида бузғунчилик қилиб юрманглар”, – деди.
Эй Муҳаммад, сизга китобдан нима ваҳий қилинган бўлса, ўшани тиловат қилиб беринг ва намозни тўлиқ адо қилинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтаради. Албатта, Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғдир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингизни билиб туради.
Ахир ўзларига тиловат қилинаётган ушбу китобни, сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бордир!
Қиёмат бўладиган кунда жиноятчилар бари ноумид бўладилар.
Қиёмат қоим бўладиган ўша кунда мўминлар билан кофирлар бир-бирларидан ажраладилар.