Булар Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига муносиб жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилувчидир.
Сиз қидирган ك س ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 67 та оят мавжуд.
topganlaridan, topadi, ularning topganlari, sizning topganlaringiz, topganlari, topganidan, topganlaringiz, topgan bo'lsa, topgani, qilgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Булар Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига муносиб жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилувчидир.
Касб қилган нарсалари уларга ҳеч қандай фойда бермади.
Роббингиз мағфиратли ва раҳмат эгасидир. Агар уларни қилган гуноҳлари сабабли ҳалокатлар билан тутганида эди, уларга азобни тезлаштирган бўлар эди. Йўқ, улар учун ваъда қилинган қиёмат вақти бор ва у, албатта, келади. Ундан ўзга бирор паноҳ асло топа олмайдилар.
Албатта, бу туҳматни вужудга келтирган кимсалар орангиздан бўлган бир тўдадир. Бу туҳматни ўзингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшидир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи орттирган гуноҳнинг жазоси бордир. Уларнинг орасидан гуноҳнинг каттасини кўтарган кимса учун эса катта азоб бордир.
Одамларнинг ўз қўллари билан қилган ёмон ишлари туфайли қуруқлик ва денгизда ҳар хил бузғунчиликлар ўртага чиқди. Бу уларнинг ўз қилмишларидан тавба қилиб қайтишлари учун қилган баъзи ёмон ишларининг жазосини уларга тоттириш учундир.
Шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёматнинг қачон бўлиши тўғрисида маълумот бордир. У хохлаган вақтда ва хохлаган жойга ёмғир ёғдиради ва, фақат У бачадонлардаги нарсани ўғилми-қизми, будми нобудми, бахтлими-бахтсизми эканини билади. Бирор жон эгаси эртага нима иш қилишини билмайди. Бирор жон қаерда ва қачон ўлишини билмайди. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиган кимсалар, албатта, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олган бўладилар.
Агар Аллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан жазоласа эди, Ер устида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни жазолашни белгиланган қиёмат кунидаги муддатгача кечиктиради. Бас, белгиланган муддатлари келгач эса уларнинг ҳар бирига қилиб ўтган яхши ёки ёмон амалларининг мукофот ва жазосини беради. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчи Зотдир.
Биз бу кунда гапирмасликлари учун уларнинг оғизларини муҳрлаб қўямиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик беради.
Ахир, қиёмат кунида ёмон азобдан ўз юзи билан сақланадиган кимса мўмин билан тенг бўлармиди?! У кунда золимларга: “Ўзларингиз касб қилиб олган нарсанинг оқибатини татиб кўринглар!” – дейилади.
Уларга ўзлари касб қилган ёмонликлари ошкор бўлди ва уларни дунёда масхара қилиб ўтган нарса ўраб олди.
У гапни улардан олдингилар ҳам айтган эдилар. Бас, қилган касблари ўзларига фойда бермади.
Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Ана у Макка мушрикларидан бўлган золимларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари мусибат бўлади. Улар азобдан қочиб қутулувчи эмаслар.
Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Ана у Макка мушрикларидан бўлган золимларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари мусибат бўлади. Улар азобдан қочиб қутулувчи эмаслар.
Бу кунда ҳар бир жон ўзи қилган ишига яраша жазоланади. Бу кунда ҳеч кимга зулм қилиш йўқ. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилувчи Зотдир.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар Макка мушрикларидан кўра кучлироқ ва ер юзида қолдирган асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бироқ қилган касбу корлари ўзларига фойда бермади.
Самуд қавмини эса, тўғри йўлга ҳидоят қилган эдик. Улар ҳидоят ўрнига ҳақиқатни билишдан кўр бўлишни афзал билдилар Бас, қилган ёмон ишлари туфайли уларни хор қилувчи азоб чақмоғи урди.
Қиёматда золимларни қилган ёмон ишларидан қўрқиб турган ҳолларида кўрасиз. Бу жазо барибир уларга тушувчидир. Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса жаннат боғларида бўлиб, улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Мана шунинг ўзи катта фазлдир.
Эй инсонлар, сизларга нимаики мусибат етса, бас, у ўз қўлларингиз қилган гуноҳ ишларингиз сабаблидир. Шунда ҳам Аллоҳ кўп гуноҳларни афв қилиб туради.
Ёки одамларнинг қилган гуноҳ ишлари сабабли у кемаларни ҳалок қилади шунда ҳам Аллоҳ кўп гуноҳларни афв қилиб туради.