Ҳар кимки бирор бир гуноҳ ишни амалга оширса, шубҳасиз, уни ўзининг зарари учун қилган бўлади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Сиз қидирган ك س ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 67 та оят мавжуд.
topganlaridan, topadi, ularning topganlari, sizning topganlaringiz, topganlari, topganidan, topganlaringiz, topgan bo'lsa, topgani, qilgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳар кимки бирор бир гуноҳ ишни амалга оширса, шубҳасиз, уни ўзининг зарари учун қилган бўлади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Агарда кимда-ким бир хато ёки оғир гуноҳ ишга қўл уриб, уни бегуноҳ одам устига отса чиндан ҳам бўҳтон ва аниқ бир гуноҳни гарданига олган бўлади.
Ўғрилик қилган эркакни ҳам аёлни ҳам қилган ишларига яраша бир жазо ва Аллоҳдан бир ибрат бўлиши учун қўлларини кесинглар. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
У кўкларда ҳам Ерда ҳам бир бўлган Аллоҳдир. Сизларни беркитган ва ошкора ишларингизни ҳамда барча қилаётган ишларингизни билиб турибди.
Эй Расулим, ўткинчи дунё ҳаёти уларни алдаб қўйиб, динларини ўйин-кулгу ва бекорчи нарса қилиб олганларни тарк қилинг. Ҳар бир нафс қилган ёмон ишлари сабабли ҳалокатга учрамасликлари учун бу Қуръон билан эслатиб, насиҳат қилинг. Унга қиёмат кунида Аллоҳдан ўзга бирор дўст ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайди. Агар бор нарсани фидо қилиб берса ҳам, ундан қабул қилинмайди. Ана ўшалар қилган ишлари туфайли ҳалокатга учрагандирлар. Куфр келтирганлари учун уларга дўзахда қайноқ сув ва аламли азоб берилади.
Эй Расулим, ўткинчи дунё ҳаёти уларни алдаб қўйиб, динларини ўйин-кулгу ва бекорчи нарса қилиб олганларни тарк қилинг. Ҳар бир нафс қилган ёмон ишлари сабабли ҳалокатга учрамасликлари учун бу Қуръон билан эслатиб, насиҳат қилинг. Унга қиёмат кунида Аллоҳдан ўзга бирор дўст ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайди. Агар бор нарсани фидо қилиб берса ҳам, ундан қабул қилинмайди. Ана ўшалар қилган ишлари туфайли ҳалокатга учрагандирлар. Куфр келтирганлари учун уларга дўзахда қайноқ сув ва аламли азоб берилади.
Гуноҳ ишларнинг очиқчасини ҳам, яширинчасини ҳам тарк қилинглар. Гуноҳ ишларни касб қилган кимсалар, албатта, қилмишларига яраша жазо оладилар.
Шундай қилиб, золимларнинг қилган ёмон касблари туфайли бирини бирига боғлаб дўст қилиб қўямиз.
Улар фақат ажал фаришталари келишига, Роббингдан азоб келишига ёки Роббингиздан баъзи бир ишоратлар келишига қараб ўтирибдилар. Роббингнинг баъзи аломатлари келган кунда ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймон келтирган тақдирда ҳам иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони фойда бермайди. Эй Расулим, уларга: “Кутиб ўтираверинглар бизлар ҳам кутиб турувчимиз”, – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга: “У барча нарсанинг Роббиси бўлгани ҳолда, мен Аллоҳдан бошқа бир робни излайми?” – деб айтинг. Ҳар бир нафснинг қилган ёмонлиги ўзининг зараригадир. Ҳеч бир гуноҳ кўтариб юрувчи бошқасининг юкини кўтармайди. Охирида қайтар жойингиз Роббингиз ҳузуригадир. Ана ўшанда сизларга тортишаётган нарсаларингиз ҳақида хабар беради.
Аввалгилари кейингиларига қарата: “Сизларнинг бизлардан ортиқ жойингиз йўқ. Қилган ишларингизга яраша азоб тотаверинглар”, – дейдилар.
Агарда у ўлкаларнинг аҳолиси иймон келтириб Аллоҳдан қўрққанларида эди, уларга самодан ва Ердан баракатлар очиб қўяр эдик. Лекин улар пайғамбарларни ёлғонга чиқардилар. Оқибатда қилмишлари туфайли уларни азобга тутдик.
Энди улар бу баҳоналари ва қилмишларининг жазоси учун бу дунёда оз кулсинлар, охиратда эса кўп йиғласинлар!
Сизлар жангдан ғолиб бўлиб уларнинг олдига қайтиб, келганингизда, уларни жазолашдан тўхтаб, қўйиб юборишингиз учун Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Майли, улардан юз ўгиринг. Чунки улар ниятлари ва хатти-ҳаракатлари жиҳатидан покиза эмасдирлар. Қилган ёмон ишларининг жазоси сифатида жойлари дўзах бўлади.
Қилмишлари туфайли ана ўшаларнинг жойлари дўзахдир.
Аллоҳ қайтарган ёмон ишларни қилганларга эса, ҳар бир гуноҳга унинг баробарича жазо берилади ва уларни хорлик қоплайди. Улар учун Аллоҳ тарафидан сақловчи ҳам йўқ. Уларнинг юзлари худди зулматли туннинг бир бўлаги билан қоплангандек тимқаро бўлади. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Сўнгра зулм қилган кимсаларга қарата: “Доимий азобни тотинглар! Сизлар фақат касб қилган ёмон ишларингиз учун жазоланасизлар”, – дейилади.
Ҳар бир жон эгасининг қилаётган ишини кузатиб турувчи Зотни ҳеч нарсага қодир бўлмаган махлуқлар билан тенглаштириш мумкинми? Улар турли нарсаларни Аллоҳга шерик қилиб олдилар. Эй Расулим, уларга: “Қани, у бутларнинг номларини ва қила оладиган ишларини айтинглар-чи? Ёки Унга Ер юзидаги билмайдиган бирон нарсасининг хабарини берасизларми?! Ёки, фақат юзаки гап билан сўзларига ишониб, сиғиниб кетаверасизларми?” – деб айтинг. Аксинча, куфр келтирган кимсаларга ўзларининг макрлари чиройли кўрсатилди ва улар ҳақ йўлдан тўсилдилар. Кимни Аллоҳ йўлдан адаштирса, унинг учун бирор ҳидоят қилувчи йўқдир.
Улардан аввалги яшаб ўтган кимсалар ҳам пайғамбарларига қарши макр қилганлар. Бироқ барча макрлар Аллоҳнинг измидадир. У Зот ҳар бир жон эгасининг қилаётган ишини билиб туради. Яқинда кофирлар охират диёрининг оқибати кимники эканини билиб оладилар.
Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли гўё бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайди. Кофирлар касб қилган ишларидан ҳеч нарсага қодир бўлмайдилар. Мана шунинг ўзи бутунлай адашишдир.