Кўзлар Уни идрок қила олмайди, У эса кўзларни идрок қила олади. У нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Сиз қидирган ل ط ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
latifdir, juda nozik tadbirlar, va ehtiyot bo'lsin, lutfkordir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кўзлар Уни идрок қила олмайди, У эса кўзларни идрок қила олади. У нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Юсуфнинг саройига келганларидан кейин у ота-онасини ўз тахтига чиқарди ва ҳаммаси унга сажда қилган ҳолларида йиқилди. Юсуф отасига: “Эй отажон, мана шу қирқ йил аввал кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни ҳақиқатга чиқарди. Дарҳақиқат, У зиндондан чиқарган пайт менга яхшилик қилди. Шайтон мен билан акаларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин мана сизларни саҳродан Мисрга эсон-омон ҳолингизда келтирди. Албатта, Роббим хоҳлаган нарсани лутф қилувчидир. Шубҳасиз, У ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир”, – деди.
Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун уларни қандай ухлатиб қўйган бўлсак ана шундай уйғотдик. Улардан бири: “Қанча муддат уйқуда қолдингиз?, – деди. Уларнинг айримлари: “Бир кун ёки ярим кун”, – дедилар. Баъзилари эса: “Қанча ухлаб қолганимизни фақат Роббингиз тўғри билувчироқ, энди бир кишини мана шу пулингиз билан шаҳарга юборинглар у энг покиза таомларни қараб ундан сизларга озуқа олиб келсин. У диққатли бўлсин ва сизларни бировга сездириб қўймасин”, – дедилар.
Аллоҳ осмондан сув туширгач, ернинг ям-яшил бўлиб қолишини кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Аллоҳ нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Луқмон: “Эй ўғилчам, шубҳа йўқки, агар хардал ўсимлигининг уруғидек яхши ёки ёмон амал қилинадиган бўлса, бас, у амал бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтиради. Шубҳасиз, Аллоҳ нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир”, – деди.
Уйларингизда Аллоҳнинг тиловат қилинадиган оятлари ва ҳикматни зикр қилинглар. Албатта, Аллоҳ нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Аллоҳ бандаларига меҳрибондир. У Ўзи хоҳлаган кишиларга кенг ризқ беради. У барча нарсага кучи етувчи – Қовий ва иззати улуғ бўлган – Азиз Зотдир.
Ахир яратган зот Ўзи яратган нарсаларини билмайдими?! У нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.