Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.
Сиз қидирган لَكُمَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 7 та оят мавжуд.
sizga, siz uchun, ikkilaringiz uchun
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.
Шундай қилиб, шайтон уларни алдов билан чув туширди. Мазкур дарахтнинг мевасидан тотиб кўришгач, уларнинг аврат ерлари кўриниб очилиб қолди ва уялганларидан ўзларини жаннатнинг барглари билан тўса бошладилар. Шунда Роббилари уларга: “Сизларга бу дарахт мевасидан ейишни тақиқламаганмидим? Ҳамда шайтон, албатта, икковингизга аниқ душмандир демаганмидим?” – деб нидо қилди.

Қавм унга: “Сен бизларга ота-боболаримизни аввалдан унда амал қилган ҳолда кўрган динимиздан қайтариш ва еримизга катталик қилиб, эга бўлиб олиш учун келдингми?” Биз иккингизга ҳам ишонувчи эмасмиз”, – дедилар.

Аллоҳ Мусога: “Биз биродаринг билан билагингни қувватлаймиз ва иккингизга салтанат ато қиламиз. Бас, улар мўъжизаларимиз сабабли сизларга бирор зиён етказа олмайдилар. Сизлар ҳам, сизларга эргашганлар ҳам, албатта, ғолиб бўлувчидирлар”, – деди.
Яна бир кимса борки, ота-онасига: “Уф, сизларга, менга ўлгандан кейин қабрдан қайта чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан олдин ҳам авлодлар ўтган-ку нима улар тирилдими?!” – дейди. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида фарзандига қараб: “Ҳолингга вой бўлгур, Аллоҳга иймон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”, – дейдилар. Фарзанд эса уларга: “Булар бари аввалгиларнинг афсоналаридир”, – дейди.