Мабодо Аллоҳдан инъом етиб, урушда зафар қучиб қолсангиз, худди сиз ва унинг орасида олдин ҳеч қандай яқинлик бўлмаган бегона одамдек: “Қани, энди мен ҳам улар билан бирга жангда бўлганимда, улкан ютуқ ва ўлжаларга эришар эдим”, – деб айтадилар.
Сиз қидирган لَيْتَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 14 та оят мавжуд.
koshki men ham, koshki biz, koshki men, koshki, ne olaydiki koshki, ne olaydi, koshki bo'lganida, koshki menga
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мабодо Аллоҳдан инъом етиб, урушда зафар қучиб қолсангиз, худди сиз ва унинг орасида олдин ҳеч қандай яқинлик бўлмаган бегона одамдек: “Қани, энди мен ҳам улар билан бирга жангда бўлганимда, улкан ютуқ ва ўлжаларга эришар эдим”, – деб айтадилар.
Улар дўзах тепасида тўхтатиб турилиб: “Эҳ, кошки, дунёга қайтарилсак-да Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармасак ва мўминлардан бўлсак эди”, – деб айтишларини кўрганингизда эди!
Дарҳақиқат, унинг боғидаги мевалари офат билан қуршаб олинди. У эса қулаб ётган ишкомларни кўриб ва уларга қилган харажатларни ўйлаб, чапак чалганича қолди. Сўнг пушаймон қилиб: “Кошки эди, мен ҳам Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда!” – деб қолаверди.
Шундан кейин, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти шохига олиб борди кейин Марям: “Кошки эди, мана бундай кундан олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетсайдим”, – деди.
У кунда золим ўз қўлларини тишлаб надоматда: “Эҳ, қани, эди, мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди”, – дейди.
Ҳолимга вой, қани, эди фалончини дўст қилиб олмаганимда!
Кейин Қорун қавмининг олдига зебу зийнати билан чиқиб келди. Ўткинчи дунё ҳаётини истайдиган кимсалар: “Эҳ, қани, энди бизларга ҳам Қорунга берилган нарсалар берилса эди. Ростдан ҳам у улкан насиба эгасидир”, – дедилар.
Юзлари олов ичида айлантириладиган кунда, улар: “Кошки эди, Аллоҳга итоат қилганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда”, – дейдилар.
Унинг сўзларини эшитмай уни қатл қилишгач, унга: “Жаннатга кир”, – дейилди. Жаннатдаги неъматларни кўргач: “Қани, эди, қавмим буларни билсалар”, – деди.
Улар ҳузуримизга келганда: “Қани энди мен билан сенинг оранг ғарб билан шарқ ўртасидаги узоқлик каби бўлса эди. Бас сен, нақадар ёмон ҳамроҳсан”, – дейди.
Аммо китоби чап томонидан берилган бахтсиз кимса эса: “Эҳ, қанийди, менга китобим берилмаса эди-я”, – дейди.
Эҳ, қанийди, ўша дунёдаги ўлимим ҳамма ишни ҳал қилувчи бўлса эди!
Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин келажакда бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар бир киши ўзи қилиб ўтган нарсани кўради. Кофир кимса эса: “Эҳ, кошки эди, тупроқ бўлиб кетсам”, – дейди.
У: “Эҳ, кошки, мен ҳаёт вақтимда яхши амалларни тақдим қилганимда!”, – дейди.